Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
5. Меҳнат низоларини ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий муносабатлар Меҳнат муносабатлари жараёнида ходим ва иш берувчи ўртасида юз берадиган ихтилофларни ҳал этиш билан боғлиқ тарзда меҳнат низо- лари ҳамда уларни кўриб, ҳал қилишга оид ҳуқуқий муносабатлар юзага келади. Бу муносабатлар меҳнат муносабатларидан ҳосил бўлиб, меҳнат муносабатлари давомида юзага келади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 259-моддасига кўра якка меҳнат низоси, бу – иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа нор- матив ҳужжатлар, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шарт- ларини қўллаш юзасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлардир. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 260-моддасида айтили- шича, якка меҳнат низолари: меҳнат низолари комиссиялари; туман (шаҳар) судлари; қонунда махсус кўрсатилган ҳолларда бўйсуниш тартибида юқори турувчи органлар тамонидан; меҳнат шартларини белгилаш, ўзгартиришга оид жамоага доир меҳнат низолари махсус тузиладиган органлар тамонидан кўриб чиқилиши мумкин. Ҳуқуқий муносабатни вужудга келишига сабаб бўладиган юридик факт бўлиб, якка меҳнат низолари бўйича манфаатдор ходимнинг, жа- моага доир меҳнат низолари бўйича эса тегишли томонни (иш берувчи ёки ходимлар вакиллик органи) низони кўриб чиқишни сўраб қилган мурожаати ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан зарур процессу- ал ҳаракатлар бошланишига сабаб бўлади. Мазмунига кўра бундай ҳуқуқий муносабатлар якка ёки жамоага доир меҳнат низоларини кўрилиши билан фарқланади. Меҳнат низоларини кўриш билан боғлиқ процессуал муносабатлар давомли муносабатлар- дан бўлиб, низони кўриб ҳал этган орган чиқарган қарор (ҳал қилув қарори, ажрим) қонуний кучга кириши бу муносабатларни барҳам то- пишига олиб келувчи юридик факт бўлиб ҳисобланади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling