жудга келиш асослари икки хил аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан
ходимни
меҳнат жамоасига қўшилиш тартибини белгиласа, иккинчидан меҳнат функция-
лари, касб ва лавозим учун тўланадиган иш ҳақи турини аниқлашга қаратилган
бўлади.
Меҳнат шартларининг ўзгаришига ҳам шартномавийликка асосланган
юридик фактлар асос бўлади. Амалдаги қонунчиликка кўра ходимни
бошқа ишга ўтказиш ходим ва иш берувчининг ўзаро розилиги билан-
гина амалга оширилиши мумкин (бир томонлама тарзда амалга ошири-
лишига қонунга кўра йўл қўйиладиган махсус ҳоллардан ташқари).
Мавжуд меҳнат қонунчилиги меҳнат шартномасини бекор қилишликни
шартнома асосида ҳам, тарафлардан бирининг талаби билан ҳам юз
беришини
кўзда тутади.
Билимингизни текшириб кўринг
1. Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар деганда нималарни тушунасиз?
2. Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар юз бериши асослари ҳақида нималарни биласиз?
3. Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг турлари ҳақида сўзлаб беринг.
4. Меҳнат ҳуқуқий муносабат мазмуни деганда нимани тушунасиз?