Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
-§. Жамоа келишуви томонлари, тузилиш тартиби ва мазмуни
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
4-§. Жамоа келишуви томонлари, тузилиш тартиби ва мазмуни Жамоа келишувлари – бу ходимлар вакиллик органлари ва иш бе- рувчилар вакиллик органлари иштирокида тузиладиган, социал-меҳнат муносабатларини мамлакат, тармоқ ёки минтақа доирасида тартибга со- лишга қаратилган ҳуқуқий-норматив актдан иборат. Жамоа келишуви ҳам жамоа шартномаси сингари социал-шерикликнинг ҳуқуқий шакли бўлсада, аммо унинг қўлланилиш соҳаси ва хусусияти ўзгачадир. Меҳнат Кодексининг 47-моддасида айтилганидек, жамоа келишуви қўлланиш доирасига кўра бош, тармоқ ва ҳудудий (минтақавий) кели- шувлардан иборат бўлиши мумкин. Жамоа келишуви тузишдан кўзланадиган асосий мақсад – мамлакат, тармоқ, минтақа миқёсида социал-меҳнат муносабатларини тартибга солишда умумий тамойилларни белгилашдан иборат. Жамоа келишуви тузилишида икки ёки уч томон (марказий ёки маҳаллий давлат органи) иштирок этади. Бош келишув Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенга- ши (ходимларнинг бошқа вакиллик органи) ва иш берувчиларнинг рес- публика миқёсидаги бирлашмалари ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан ҳам тузилади. Бош келишув ижтимоий-иқтисодий масалалар хусусида келишиб сиёсат олиб бориш- нинг умумий принципларини белгилаб беради. Тармоқ келишувлари тегишли касаба уюшмалари (бошқа ходимлар вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўрта- сида, тарафлар таклифи билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан тузилади. Тармоқни ижтимоий-иқтисодий ри- вожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартномалари ва ун- га ҳақ тўлашни, тармоқ ходимларининг (касбдошлар гуруҳларининг) ижтимоий кафолатларини белгилаб беради. Минтақавий келишувлар тегишли касаба уюшмалари (бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида, тарафлар- нинг таклифи билан эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳам тузилади. Унда ҳудуднинг хусусиятлари билан боғлиқ ижтимоий- иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш йўллари белгиланди. Жамоа келишувлари юзасидан музокаралар бошлаш, унинг лойиҳасини ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва қабул қилиш тартиблари жамоа шартномалари тузиш тартибларига ўхшашдир. Тарафлар тамонидан имзоланган жамоа келишуви ва унинг иловалари етти кун муддатида келишув иштирокчиларига, шунингдек билдириш рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳоли- ни ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли органларига юборилади. Жамоа келишувлари тамонлар келишуви билан қўшимча ва ўзгар- тиришлар киритилиши мумкин. Жамоа келишуви тарафлар имзолагач кучга киради ва томонлар белгилаган муддат давомида амал қилади. Жамоа келишувининг муддати уч йилдан кўп бўлмаслиги керак. 5-§. Жамоа шартномалари ва жамоа келишувининг бажарилишини таъминлаш ҳамда улар амал қилиши устидан назорат фаолияти Жамоа шартномаси ва жамоа келишувлари бажарилиши лозим. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувини бажариш деганда уларнинг мазмунини таш- кил этувчи вазифалар, шартларни амалга оширилиши тушунилади. Юридик нуқтаи назардан жамоа шартномаси ва келишувларни бажарилиши ходимлар ва иш берувчилар ўртасида ижтимоий-шерикчилик кайфиятлари қарор топиши учун ҳуқуқий муҳитни яратиш, социал келишмовчиликларни бартараф қилиш, ишловчилар учун қулай инфратузилмалар яратилишини таъминлаш, ходимлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали тарзда ҳимоя қилишга қарати- лади. Жамоа шартномаси томонлар вакиллари имзолаган пайтдан кучга киради ва унда кўрсатилган муддат давомида амал қилади. Унинг энг кўп муддати қонун- ларда белгилаб қўйилган эмас. Корхона қайта ташкил этилганида қайта ташкил этиш даврида жамоа шартномаси ўз кучини сақлаб колади ва кейинчалик қайта тузилиши мумкин. Корхона мол-мулкининг эгаси ўзгарганда жамоа шартномаси ўз ку- чини олти ой давомида сақлаб қолади. Жамоа шартномаси ва жамоа ке- лишувларининг бажарилиши тарафлар вакиллари, меҳнат жамоаси, Ўзбе- кистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва- зирлигининг тегишли органлари томонидан текшириб борилади. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувини имзолаган шахслар ҳар йили ёки шартноманинг ўзида кўрсатилган муддатларда ундаги мажбуриятлар- нинг бажарилиши ҳақида меҳнат жамоасига (умумий мажлис ёки меҳнат жамоалари конференциясига) ҳисобот бериб туради. Ўзбекистон Респуб- ликаси Меҳнат Кодексининг 34-моддасига мувофиқ жамоа шартномалари ва жамоа келишувлари тўғрисидаги қонунларни бузишда айбдор бўлган шахслар тегишли ҳуқуқий жавобгарликка тортилишлари мумкин. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling