Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Жамоа шартномасининг мазмуни ва таркибий тузилиши


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

3-§. Жамоа шартномасининг мазмуни ва таркибий тузилиши 
Жамоа шартномасининг мазмуни деганда социал-меҳнат муноса-
батларини тартибга солиш мақсадини кўзловчи ва тарафлар келишиб 
белгилайдиган шартлар (қоидалар) йиғиндиси назарда тутилади. Тарки-
бий жиҳатдан бу шартлар уч турга:
а) норматив; б) мажбурий; в) ахборотга оид шартларга бўлиниши мумкин. 
Норматив шартлар – жамоа шартномаси томонлари ўзаро келишиб белги-
лайдиган ва мазкур корхона ходимлари учун мажбурий кучга эга бўлган локал 
норматив ҳуқуқий қоидалар ҳисобланади. Жамоа шартномасининг норматив қоида-
лари ҳуқуқий масалаларнинг уч гуруҳини ҳал қилишга қаратилган бўлиб, улар: 1) қонун 
ҳужжатларида бу масалани ҳал қилишнинг жамоа шартномаси тузиш тартиби назарда ту-
тилган бўлса; 2) қонунда нуқсонлар (пробела) мавжуд бўлса ва уларни жамоа шартнома-
си воситасида ҳал қилиш қонунларга зид келмаса; 3) қонун ҳужжатларининг айрим қои-
даларини аниқлаштириш зарур бўлса ва уни жамоа шартномаси орқали амалга ошириш 
имкони бўлса. 
Меҳнат Кодекси ва бошқа меҳнат қонунлари жамоа шартномаси норматив 
қоидалари билан қонунчилик ўртасидаги нисбатни белгилаган. Жумладан
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 4-моддасида айтилишича: «Хо-
димлар учун меҳнат ҳуқуқларининг ва кафолатларининг энг паст даражаси 
қонунлари билан белгилаб қўйилади.
Қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатла-
ри бошқа норматив ҳужжатларда, шу жумладан шартнома йўсинидаги 
ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шарномалари, бошқа локал 
ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат 
шартномалари билан белгиланиши мумкин». Бу қоидалар қўшимча 
меҳнат таътили бериш, пенсияга устамалар қўшиб бериш, йўл-
транспорт харажатларини қоплаб бериш, овқат пулини тўлаш, бошқа 
қўшимча тўлов ва компенсациялардан иборат бўлиши мумкин. 
Корхонада мавжуд бўлган зарарли ва оғир ишлар, касблар рўйхати, моддий 
жавобгар шахслар доираси, меҳнат интизомини қўпол тарзда бузиш тушунчаси 
ва бошқа кўплаб масалалар жамоа шартномасида назарда тутилиши мумкин. 
Жамоа шартномасининг мажбурий шартлари тарафларнинг у ёки бу 
масалага оид аниқ мажбуриятларини, бу мажбуриятларни кўп марта 
такрор-такрор ижро этилишини ўз ичига олади. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 37-моддасига кўра: 
«Жамоа шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг қуйидаги масалалар 
бўйича ўзаро мажбуриятлари киритилиши мумкин: 



меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, 
нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар; 

нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражаси, жамоа шартно-
маси билан белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга 
ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;

ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан бўшатиб 
олиш шартлари; 

иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддати

ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шах-
сларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, эколо-
гия жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш; 

корхонани ва идорага қарашли турар жойни хусусийлаштиришда 
ходимларнинг манфаатига риоя қилиш; 

ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун им-
тиёзлар; 

ихтиёрий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта; 

жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш, та-
рафларнинг жавобгарлиги, ижтимоий шерикчилик, касаба уюшмалари, 
ходимларнинг бошқа вакиллик органларига фаолият кўрсатиш учун те-
гишли шароит яратиб бериш». 
Жамоа шартномасига бошқа шартлар, шу жумладан ходимлар аҳво-
лини қонунларда белгиланадиган яхшилашга, қўшимча имтиёзлар бе-
ришга қаратилган шартлар киритилиши мумкин. 
Жамоа шартномасининг ахборотга оид шартлари Меҳнат Кодекси-
дан, бошқа қонун ҳужжатларидан олинган нормалардан иборат бўлиб, 
уларнинг ҳажми кўпайиб кетиши мумкин эмас.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling