Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар) меҳнат ҳуқуқи


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

3-§. Иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар) меҳнат ҳуқуқи 
субъекти сифатида 
Меҳнат муносабатларининг иккинчи томони – иш берувчилар бўлиб, 
улар юридик шахслардан иборат бўлиши мумкин. Қоидага кўра кўп 
ҳолларда иш берувчи сифатида юридик шахс мақомига эга бўлган корхона, 
ташкилот, муассасалар, давлатнинг тегишли органлари иштирок этади. Улар 
меҳнат ҳуқуқининг субъекти бўла олишлари учун зарур ҳажмда ҳуқуқ-
муомала лаёқатига эга бўлишлари лозим ва ушбу меҳнат ҳуқуқий муомала 
лаёқати мазмуни, яъни уларнинг ҳар бирининг меҳнат ҳуқуқи субъекти 
сифатидаги юридик статуси турлича бўлиб, қайси мулкчилик шаклига 
асосланишига, хўжалик юритиш шаклига, олдига қўйилган устав 
мақсадларига кўра ўзаро фарқ қилади. 
18
Қаранг: Ўзбекистоннинг янги қонунлари. Т., «Адолат», 1998, 19-сон. 
19
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 20 ноябрда 285-сон билан рўй-
хатга олинган юқоридаги Низомни қўллаш юзасидан йўриқномага қаралсин. 


Тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадини кўзловчи кичик, 
хусусий, ўрта ва бошқа корхоналар ўз уставларида белгиланган 
мақсадларини амалга ошириш юзасидан меҳнат ҳуқуқий муомала 
лаёқатига эга бўладилар, ходимларни ишга ёллаш, уларни иш билан 
таъминлаш, меҳнатни ташкил қилиш, иш ҳақи тўлаш, меҳнатни 
муҳофаза қилиш билан боғлиқ ҳуқуқлар ва мажбуриятларни қўлга 
киритадилар. 
Иш берувчи корхона деганда қонунда белгиланган тартибда ташкил 
топган (рўйхатга олинган) меҳнат бозорида иш таклиф килувчи 
сифатида қатнаша оладиган субъект тушунилади. Тижоратчи ташкилот 
бўлган барча юридик шахслар ўз устав мақсадларига мос келувчи 
соҳада иш берувчи сифатида меҳнат бозорида иштирок этиши мумкин. 
Амалдаги қонунчиликка кўра иш берувчи корхонанинг меҳнат 
ҳуқуқи субъекти бўла олиш имконияти унинг расман ташкил этилиши 
билан юзага келади (ваколатли давлат органида рўйхатга олиниши би-
лан боғлайди)
20
. Бунда икки мезон мавжуд бўлишлиги эътиборга олин-
моғи лозим. Улар:
1) оператив; 
2) мулкий мезонлар.
Оператив критерийга кўра корхона кадрлар танлаш – жойлаштириш 
билан шуғуллана билиши, меҳнатни ташкил этиши, сифатли ва самара-
ли ишлашлик учун зарур шарт-шароитларни ярата олиши лозим. 
Мулкий критерийга кўра иш берувчи – корхона ходимлар меҳнатига 
ҳақ тўлаш, бажарилган иш учун ҳисоб-китоб қила билишлик лаёқатига 
эга эканлиги назарда тутилади (устав ва бошқа фондларга, иш ҳақи 
фондларига эга эканлиги). Корхонани бошқаришнинг энг муҳим маса-
лалари қонун билан ва корхона устави билан ҳуқуқий тартибга соли-
нади.
Корхонанинг тугатилиши билан (банкротлик, ихтиёрийлик ва бошқа 
асослар) ва корхоналарнинг ягона давлат реестридан чиқарилиши билан 
корхонанинг меҳнат ҳуқуқи субъекти эканлиги ҳам барҳам топади. Ту-
гатилаётган корхонада меҳнат килаётган ходимлар учун қонунда муа-
йян кафолатлар назарда тутилган
21.
Ўзбекистонда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ юридик шахсни таш-
кил этмаган ҳолда якка тартибда тадбиркорлик фаолияти юритаётган шахслар 
20
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 44-моддаси; «Тадбиркорлик фа-
олияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси, «Халқ сўзи» газета-
си, 2000 йил 15 июн.
21
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафо-
латлари тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси.


ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари мумкин эмас яъни улар меҳнат ҳуқуқининг 
субъекти бўла олишмайди. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фао-
лияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (2000 йил 25 май) Қонунининг 
6-моддасига кўра якка тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳи томонидан ишлар 
уларнинг ўз шахсий меҳнати асосида, яъни ёлланма меҳнатдан фойдаланмаган 
ҳолда амалга оширилиши лозим. 
Фуқаролар тадбиркорликдан бошқа мақсадлар – маиший 
эҳтиёжларни кондириш учун (оила боғбони, шофёри, бола тарбиячиси ва 
бошқалар) бошқа фуқароларни ишга ёллашга ҳақли бўлиб, бундай пайтда 
айрим фуқаро меҳнат ҳуқуқининг иш берувчи сифатидаги субъекти бўлиб 
қатнашади ва бунда муайян ҳуқуқ-мажбуриятларга эга бўлади, бу ҳуқуқ ва 
мажбуриятлар меҳнат қонунчилигига асосланади
22


Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling