Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Билимингизни текшириб кўринг


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Билимингизни текшириб кўринг 
 
1. Меҳнат ҳуқуқининг манбалари тушунчаси ва турлари ҳақида сўзлаб беринг. 
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг меҳнат ҳуқуқи манбаи сифатидаги 
аҳамияти нима? 
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг қабул қилиниши, тузилиши ва 
аҳамиятини сўзлаб беринг. 
4. Локал норматив ҳужжатлар деганда нималар тушунилади ва уларнинг аҳамияти 
қандай? 
5. Халқаро ҳуқуқий актлар меҳнат ҳуқуқининг манбаи бўладими? 
6. Меҳнат қонунларини қўллашда Олий суд пленумининг қарорлари аҳамиятини 
айтиб беринг. 
7. Меҳнат қонуни ҳужжатларининг вақт, ҳудуд ва шахслар ўртасида амал қилиш қо-
идаларини биласизми? 
 
III боб. МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ СУБЪЕКТЛАРИ 
 
1-§. Меҳнат ҳуқуқи субъектлари тушунчаси, 
турлари ва уларнинг ҳуқуқий мақоми 
Ҳуқуқшунослик фанлари назариясига кўра ҳуқуқ субъектлари де-
ганда амалдаги қонунчиликка мувофиқ субъектив ҳуқуқлар ва мажбу-
риятларга эга бўлганлари ҳолда ижтимоий меҳнат муносабатларида 
иштирок этаоладиган шахслар (юридик ва жисмоний шахслар) назарда 
тутилади. 
Бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш шароитида меҳнат ҳуқуқида 
меҳнат бозорида бевосита қатнашувчи шахслар субъектлиги хосдир. 
Бундай субъектлар қаторига фуқаролар (ишга ёлланувчи ходимлар), 
юридик шахслар (иш берувчи корхона ва ташкилотлар), ушбу икки то-
монларнинг вакиллари, тегишли ҳолларда эса давлат органлари (ишга 
жойлаштириш органлари тимсолида) киритилишлари мумкин. Ушбу 
субъектларнинг ҳар бири махсус ҳуқуқий статусга эга бўлиб, бу ҳол 


уларнинг аниқ белгиланган ҳуқуқий муносабатларда қатнашишларига 
имкон туғдиради. 
Меҳнат ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқий статуси уларнинг меҳнат 
муносабатларидаги юридик мавқеини белгилайди. Меҳнат ҳуқуқи субъ-
екти бўла олишлик статуси қуйидаги элементлар бўлиши лозимлигини 
тақозо қилади: 
1) меҳнат ҳуқуқий-муомала лаёқати; 
2) Қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалик; 
3) ушбу ҳуқуқларнинг кафолатланганлиги; 
4) мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаслиги учун жавобгар 
бўла олишлик.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling