Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

 Каранг: Ўзбекистоннинг янги конунлари , Т., «Адолат», 1998, 19-сон. 
5
Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т., «Адолат», 1997, 7-сон. 
6
Ўша ерда, 1993, 6-сон. 
7
Ўша ерда, 1994, 8-сон. 
8
Ўша ерда, 2001, 23-сон. 


ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги, 1996 йил 10 
декабрдаги «Болали оилаларни давлат йўли билан ижтимоий қўллаб-
қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида»ги ва бошқа кўплаб Фар-
монлари шулар жумласидандир. 
Меҳнат ҳуқуқининг энг муҳим масалалари бўйича Ўзбекистон Респуб-
ликаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган қарор ва фармойишлар алоҳида 
ўрин тутади. 1997 йил 11 мартдаги «Амалдаги қонунларни Меҳнат Кодекси 
талабларига мувофиқлаштириш тўғрисида»ги, 2001 йил 24 августдаги 
«Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик қилаётган жисмо-
ний шахслар иш стажини ҳисоблаш ва пенсия жамғармасига бадаллар 
ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва бошқа қарорлар шулар 
жумласига киради. 
Бошқа идоравий ҳужжатлар ҳам меҳнат ҳуқуқининг манбаи саналади. 
Булар орасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий 
муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
ва бошқа бошқарув ташкилотлари чиқарадиган меъёрий ҳужжатларнинг 
салмоғи катта. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган ички меҳнат 
тартибининг Намунавий қоидалари
9
, «Хотин-қизлар меҳнати қўлланилиши 
таъқиқлаган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати»
10
, «Меҳнат 
дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома»
11
ва бошқалар 
шулар жумласидандир. 
Вазирликлар ва идоралар томонидан чиқариладиган меъёрий харак-
терга эга бўлган, бошқа фуқаролар ва юридик шахслар учун ҳуқуқ ва 
мажбуриятларни юзага келтирувчи меъёрий ҳужжатлар белгиланган 
тартибда Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, давлат 
рўйхатидан ўтказилганидан кейингина юридик кучга киради
12

Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият органлари 
тўғрисидаги қонунига мувофиқ туман, шаҳар, вилоят (Тошкент шаҳар) 
ҳокимликлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган 
9
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 14 июнда 746-сон билан рўйхат-
га олинган «Намунавий ички меҳнат тартиби қоидалари». 
10
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 5 январда 865-сон билан рўйхатга 
олинган «Аёллар меҳнатини қўллаш тўлиқ ёки қисман тақиқланган ноқулай меҳнат шароитига 
эга ишлар рўйхати». 
11
«Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома» Т., 1998 йил. Алоҳида 
нашр. 1998 йил 29 январда 402-сон билан рўйхатга олинган (2001 йил 19 майдаги 402-2 тартиб 
рақами билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган).
12
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли 
«Вазирликлар, Давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатлари қонунийлигини 
таъминлаш тўғрисида»ги қарори ва унга 2000 йил 19 майда киритилган ўзгартириш. 


қарорлар ушбу ҳудудлардаги барча шахслар учун мажбурий кучга эга ва 
мазкур маҳаллий ҳокимият органлари меҳнатни ташкил этиш, муайян ша-
роитлар белгилаш ва бошқа масалаларга оид меҳнат ҳуқуқининг манбаи 
саналувчи меъёрий ҳужжатлар чиқаришлари мумкин (масалан, корхоналар 
иш режимини белгилаш ва ҳ.к.). 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 4-моддаси, 2-қисмида 
таъкидланганидек, «қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари 
ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома 
йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, 
бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида ту-
зилган меҳнат шарномаси билан белгиланиши мумкин», яъни ходимлар 
учун меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари камида қонунларда белгиланган 
даражада бўлиши лозим ва бу ҳуқуқлар ҳажми жамоа шартномалари, 
жамоа келишувлари, бошқа локал ҳужжатлар меҳнат ҳуқуқининг ўзига 
хос ва мустақил манбаи ҳисобланади. Корхоналарда қабул қилинадиган 
жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари, мансаб йўриқномалари 
ва бошқалар локал нарматив ҳужжатларнинг типик кўринишларидандир. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 10-моддасига кўра, 
«Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки Халқаро 
Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган 
конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа 
норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган 
бўлса, халқаро шартнома ёки конвенциянинг қоидалари қўлланилади». 
Яъни Ўзбекистон иштирок этган икки томонлама халқаро шартномалар 
ҳам меҳнат ҳуқуқининг мустақил манбаларидан саналади. 
Меҳнат муносабатлари қонунлар ёки бошқа қонун кучига эга ҳуж-
жатлар билан тартибга солинмаган ҳолларда одатдаги муомала та-
мойиллари, урф бўлган қоидалар асосида масалалар ҳал этилишига ҳам 
йўл қўйилади. Аммо бу урф-одат тамойиллари қонунчиликка зид бўлмас-
лиги, камситиш, ҳуқуқларни чеклашга олиб келмаслиги шарт. 
Европа ва Америка қитъасидаги айрим давлатлардан фарқли ўлароқ, 
мамлакатимизда суд амалиёти (суд прецеденти) меҳнат ҳуқуқининг манбаи 
ҳисобланмайди. Аммо Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 
қарорлари қонунларни тўғри тушуниш, амалга тўғри қўллаш, суд хато-
ликларининг олдини олиш, қонунчиликни мустаҳкамлашда жуда катта 
аҳамиятга эга бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пле-
нумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат 


шартномасини бекор қилишга оид қонунларни қўлланилиш амалиёти 
тўғрисида»ги қарори шулар жумласидан саналади
13


Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling