Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Меҳнат ҳуқуқий-муомила лаёқати


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Меҳнат ҳуқуқий-муомила лаёқати 
 
Муайян шарт-шароитлар мавжуд бўлганида (муайян ёшга етиш, 
хўжалик ёки мулкий мустақилликка эга эканлик) меҳнатга оид муноса-
бат иштирокчиси бўлиш имконини беради. Бундан ташқари, меҳнат 
ҳуқуқи субъекти бўла олишлик меҳнат муносабати давомида субъектив 
ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ола билиш имкони мавжудлигини ҳам англа-
тади. 
Субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар асосан қонунлардан келиб 
чиқиб, меҳнат ҳуқуқий субъекти статуси негизини ташкил этади, бу 
ҳуқуқий ҳолат Конституция, Меҳнат Кодекси, бошқа қонунлар билан 
мустаҳкамлаб қўйилган. 
Меҳнат ҳуқуқи субъектлари ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг
кафолатланганлиги 
Улар ҳуқуқий статусларни мустаҳкамлашга, меҳнат-ҳуқуқий муноса-
батларни барқарор бўлишига имкон беради. 
Меҳнат-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларнинг жавобгарлиги 
шахс юридик статусини белгилашда катта аҳамиятга эга. Меҳнат-
ҳуқуқий муомала лаёқати мазмунининг муҳим элементи – жавобгарлик 
бўлиб, муомалага лаёқатсиз шахсга жавобгарлик юклаш мумкин эмас. 
Меҳнат ҳуқуқий статус субъектлар меҳнат ҳуқуқий-муомала лаёқати 
ҳажми, мазмуни турли субъектларда турлича эканлиги билан ажралиб 
туради. Бундан шундай хулоса чиқиши мумкинки, субъектлар гу-
руҳининг ҳар бирида айрим гуруҳлар ўзига хос статусга эга бўлиши 
мумкин. 
Масалан, меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида фуқаролар тадбиркор-
лар (иш берувчи фуқаролар) ва ёлланиб ишловчи фуқароларга, ёлланиб 


ишловчилар эса ўз навбатида ишчилар, инженер-техник ходимлар
раҳбарлар, ёш болали аёллар каби ўз ҳуқуқий статусига кўра алоҳида 
мавқеига эга бўлган тоифаларга бўлиниши мумкин. Меҳнат жамоалари 
ҳам меҳнатга оид муносабат субъекти сифатида корхона меҳнат жамо-
аси, цех, бўлим, филиал меҳнат жамоаси каби ҳуқуқий статуси ҳар хил 
бўлган турларга бўлинади. 
Меҳнат ҳуқуқий статус умумий ва махсус турларга бўлинади. Ҳар бир 
тоифага мансуб субъектлар статуси махсус статусни ташкил қилади.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling