Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Билимингизни текшириб кўринг


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Билимингизни текшириб кўринг 
 
1. Фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи ва бу ҳуқуқнинг таъминланиши ҳақида ни-
малар биласиз? 
2. Бозор муносабатлари шароитида меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга со-
лишнинг зарурлиги ва аҳамияти нимадан иборат? 
3. Меҳнат ҳуқуқининг предмети нималардан иборат эканлигини айтиб беринг. 
4. Меҳнат ҳуқуқининг услублари ҳақида гапириб беринг. Меҳнат муносабатларини 
ҳуқуқий тартибга солишда давлат актлари ва локал актларнинг ўзаро нисбати қандай? 
5. Меҳнат ҳуқуқи фани тизимларини айтиб беринг. 
6. Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари, уларнинг таснифи хусусида сўзлаб беринг.
II боб. МЕҲНАТ ҲУҚУҚИНИНГ МАНБАЛАРИ 
 
1-§. Меҳнат ҳуқуқи манбалари тушунчаси,
турлари ва уларнинг аҳамияти 


«Ҳуқуқ манбаи» тушунчаси кенг маънода жамиятнинг моддий ша-
роитлари, ишлаб чиқариш муносабатлари даражаси билан белгиланса, 
тор маънода давлат томонидан ифода этилган эркнинг намоён бўлиш 
шакли назарда тутилади. Меҳнат ҳуқуқининг манбалари хилма-хил ша-
клларда (қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқалар) бўлиши мумкин, 
улар умумий мақсад – қонунчилик ва адолатни таъминлаш билан ўзаро 
бирлашган бўлиб, бўйсуниш муносабатида бўлади. 
Меҳнат ҳуқуқи манбаини ўрганиш пайтида унинг вужудга келиш ху-
сусиятлари, фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қа-
ратилганлиги эътиборга олинмоғи лозим. Меҳнат ҳуқуқи манбаининг ву-
жудга келишида ходимларнинг вакиллик органларида фаол иштирок эти-
шлари, бу манбалар орасида тармоқ, корхона, ташкилотларнинг бевосита 
ўзида ишлаб чиқиладиган локал меъёрлар салмоқли ўрин тутиши, меҳнат 
ҳуқуқига оид меъёрлар энг кўп табақаланганлиги каби (меҳнат шароитла-
рига, аҳоли ёшига, жинсига, тармоқ хусусиятларига, табиий иқлим ва 
бошқа шароитларга, бошқа ўзига хос шароитларга кўра) уларнинг ўзига хос 
хусусиятларидан иборатдир. 
Шундай қилиб, меҳнат ҳуқуқининг манбаи деганда, давлат ҳокими-
яти ва бошқарув органлари, ходимлар ва иш берувчилар вакиллик орган-
лари тамонидан ўз ваколатлари доирасида ходимларнинг меҳнат шароит-
ларини тартибга солиш, ўзаро меҳнат муносабатларини бошқариш юзаси-
дан қабул қилинадиган ҳуқуқ нормаларининг ифодаланиш шакли назарда 
тутилади. 
Меҳнат ҳуқуқи манбалари қонунлар ва қонун асосида қабул қили-
надиган бошқа ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат бўлиши мумкин. Қонун-
лар ўз навбатида Конституция ва амалдаги қонунлардан иборат бўлиши 
мумкин. Меҳнат ҳуқуқининг бош манбаи Ўзбекистон Республикасининг 
Конституцияси бўлиб, унда ҳар қандай фуқароларнинг барча ижти-
моий-иқтисодий ҳамда бошқа ҳуқуқлари, жумладан энг асосий табиий 
ҳуқуқларидан ҳисобланувчи эркин меҳнат қилиш, дам олиш, меҳнатга 
яраша иш ҳақи олиш, адолатли ва қулай иш шароитларида меҳнат 
қилиш, меҳнат ҳуқуқлари амалга оширилишининг кафолатланиши, са-
марали тарзда ҳимоя қилиниши назарда тутилган (Ўзбекистон Респуб-
ликаси Конституциясининг Муқаддимаси, 13, 14, 15, 18, 37, 38, 39, 40, 
41, 42, 43, 44, 45, 46, 48 ва бошқа моддалари). 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизнинг Асо-
сий Қонуни сифатида меҳнат қонунчилигининг шаклланиши ва риво-
жланиши учун табиий юридик негиз сифатида хизмат қилади. Ҳар 
қандай қонун, қонун ҳужжатлари ёки бошқа ҳаракатлар Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси қоидаларига зид бўлиши мумкин эмас.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида Консти-
туциянинг сўзсиз устивор эканлиги айтилган. Унда инсон ҳуқуқлари ва эр-
кинликлари энг олий қадрият эканлиги, барча давлат органлари, уларнинг 
мансабдор шахслари ўз кундалик фаолиятларида унга сўзсиз амал қили-
шлари шарт эканлиги, инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар 
(айниқса, «Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси», «Иқтисодий, 
ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида»ги Халқаро Пакт ва бошқалар) 
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ тизими таркибига киришлиги қайд 
этилган. 
Конституция олий юридик кучга эга бўлган акт сифатида меҳнат 
ҳуқуқи манбалари шакллантирилиши ва ривожлантирилишида ҳуқуқий 
замин бўлиб хизмат қилади. 
Меҳнат ҳуқуқи манбалари ҳисобланадиган қонунлар орасида Ўзбе-
кистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йил 21 декабрда 
қабул қилинган ва 1996 йил 1 апрелдан амалга киритилган Ўзбекистон 
Республикасининг Меҳнат Кодекси етакчи ўрин тутади. Мазкур Кодекс 
таркибий тузилишига кўра Умумий ва махсус қисм, 16 боб, 294 модда-
дан иборат. Унда мамлакатимизда юзага келадиган барча асосий меҳнат 
муносабатларини тартибга солишга қаратилган тартиб-қоидалар, қонун 
нормалари жамланган. 
Меҳнат Кодекси янги, бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий 
меҳнат муносабатларини халқаро стандартларга мувофиқ тарзда 
ҳуқуқий тартибга солиш вазифасини бажаради. Меҳнат ҳуқуқи билан 
алоқадор ва ушбу ҳуқуқ манбаи ҳисобланиши мумкин бўлган қонунлар 
қаторига «Аҳолини иш билан таъминлаш»
4
, «Хўжалик жамиятлари ва 
ширкатлари»
5
, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг 
кафолатлари»
6
, «Меҳнат муҳофазаси»
7
, «Тадбиркорлик фаолияти эркинли-
гининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунлар
8
ва бошқалар киритилиши 
мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари меҳнат 
ҳуқуқи манбаларидан ҳисобланиб, меҳнат муносабатларининг энг 
муҳимлари ана шу ҳужжатлар билан тартибга солинади ва ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг ушбу шакли юз берган жиддий ўзгаришларни ифода-
лайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 29 июндаги 
«2001 йил 1 августдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва 
4

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling