Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Download 156.8 Kb.
bet22/38
Sana03.02.2023
Hajmi156.8 Kb.
#1148473
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Салим III ислоҳотлари. Салим III ақлли, вазиятни тўғри баҳолай оладиган кучли дипломат ва ислоҳотчи эди. Унинг даврида империянинг ташқи сиёсати сифат жиҳатидан ўзгариб, янги босқичга кўтарилди. У Пруссия билан иттифоқчилик шартномасини имзола- ди. Бу ҳол урушнинг якунига ўз таъсирини ўтказди. Бундан ташқари, Англия ваФранциянингЯқинШарқда Россия назорати ўрнатилишига қарши эканлигидан ҳам халқаро муносабатларда усталик билан фойдаланилди. Натижада 1791 йили Австрия билан Систова сепарат сулҳи имзоланди ва Россия ҳам урушни тўхтатишга мажбур бўлди. Бу Усмонийлар империясини тўла таслим бўлишдан сақлаб қолди. Шу йили Россия билан Ясси тинчлик шартномаси имзоланиб, икки давлат ўртасидаги чегара Днестр бўйлаб ўтказилиши белгиланди. Турклар ўзларининг Грузияга бўлган даъволаридан воз кечишди, Россиянинг Молдавия ва Валахия устидан ҳукмронлигини тан олишди. Урушдан сўнг Салим III империяни ислоҳ қилишга киришди. Шу мақсадда 1792 йилдан 1796 йилгача бир неча фармонлар чиқарди. Бу фармонларга кўра ҳарбий мажбуриятни ўташдан бош тортган мулкдорларнинг мол-мулклари мусодара қилинди, армия қайта тузилиб, янгича интизомжорий қилинди, ҳарбий муҳандислик ва денгиз флоти билим юртлари ташкил этилди. Европанинг илғор усуллари асосида тўп қуйиш ўзлаштирилди, хориждан мутахассислар таклиф этилиб, флот учун 23 та йирик ҳарбий кема қурилди ва флот қайта ташкил қилинди. Салим III ислоҳотлари «Янги тузум» (Низом-и-жадид) деб ном олди. Ислоҳотлардан мақсад, марказий ҳокимиятни кучайтириш орқали империя яхлитлигини асраб қолиш эди. Ислоҳотчилар армияни давлатнинг таянчи деб қарашар ва шу сабабли асосий эътибор уни кучайтиришга қаратилган эди. Ислоҳотлар сўзсиз прогрессив аҳамиятга эга ва агар тўлиқ амалга оширилганда Усмонийлар империясини тараққиётнинг янги босқичига олиб чиқиши мумкин эди. Аммо мамлакатдаги мулк- дор қатламларнинг катта қисми ҳамда ҳар қандай ислоҳотларни давлат ва диннинг асосларига зарар етказади деб ҳисоблаган мусулмон руҳонийлари ислоҳотларга қарши эди. Низом-и-жадидга айниқса яничарлар қаттиқ қаршилик кўрсатишди, чунки европача таълим олган ва интизомли армиянинг шаклланиши яничарлар корпусининг барҳам топишига олиб келишини улар яхши тушунишар эди. Бундан ташқари ислоҳотларни ўтказиш катта харажатлар талаб қилиб, аҳолига янги солиқлар солинишига олиб келди ва кенг халқ оммасининг норозилигини келтириб чиқарди. Буларнинг ҳаммаси қўшилиб, оқибатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг тўлиқ муваффақиятсизлигига олиб келди. Болқон ва Кичик Осиёдаги ярим мустақил давлатларнинг бошлиқлари, Видин Пошоси Усмон Пазванд ўғли, Янин Пошоси Алимар ҳам жорий қилинаётган янгиликларга очиқчасига қарши чиқишди. Ҳукумат эса уларни охиригача бўйсундира олмади. Шундай қилиб, ислоҳотлар забт этилган халқлар орасида миллий-озодлик ҳаракатларининг пайдо бўлишига тўсиқ бўла олмади. Султон ҳукумати 1793 –1796 йиллари Белград Пошолигига автономия ҳуқуқини беришга мажбур бўлди.


Download 156.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling