Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Download 156.8 Kb.
bet24/38
Sana03.02.2023
Hajmi156.8 Kb.
#1148473
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI

Империянинг иқтисодий аҳволи. Усмонийлар империясидаги аҳолининг кўпчилиги қишлоқларда яшар, қишлоқ хўжалиги билан банд бўлиб, дехқонларнинг кўпчилиги давлатга ёки катта ер эгасига қарам эди. Дастлаб аҳолининг таркиби ҳар хил эди. Бироқ XVI аср давомида улар бир хил, ҳуқуқсиз, шафқатсиз эксплуатация қилинадиган оломонга айланишди. XVI асрга тегишли солиқ рўйхатлари ва қонунчилик далолат- номалари аҳолининг асосий қисми банд бўлган қишлоқ хўжалиги қандай аҳволда бўлганлигини тасаввур қилишга ёрдам беради. Деҳқон хўжаликлари асосан, дон экинлари – буғдой, арпа, тариқ етиштиришарди, кўпчилиги эса сабзавотчилик билан банд эди. Камроқ миқдорда пахта етиштириларди. Жуда кўплаб туманларда узумчилик, боғдорчилик ва асаларичилик яхши ривожланган бўлсада, бироқ умумий олганда, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши жуда қолоқ эди. Хўжалик тараққиётидаги жонланиш асосан шаҳарларда сезиларли эди. Масалан, шу даврда Усмонийлар империясидаги 14 та йирик шаҳарнинг аҳолиси (Истамбулдан ташқари) ўртача 41% га ўсди. Шаҳарлар аҳолиси тез кўпайиб боришининг асосий сабабларидан бири, ҳунармандчилик маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиб бориши эди. Йирик ер-мулк ва бойликларни қўлларида тўплаб олган турк феодаллари кенг қурилишлар олиб бориши, қимматбаҳо буюмлар сотиб олиш, кўплаб ҳунармандлар ва рассомлар меҳнатига ҳақ тўлай олиш каби катта имкониятларга эга эди. Шунинг учун ҳам шаҳарларда зодагонлар ва йирик феодалларнинг эҳтиёжлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ҳунармандларнинг сони тез ўсиб борди. Ишлаб чиқаришда асосан тўқимачилик – жун ва ипак матолар тўқиш, терига, металлга ишлов бериш, ҳар хил турдаги қурол- яроғлар ишлаб чиқариш айниқса ўсди. Бу пайтда ҳунармандчиликда майда ишлаб чиқариш ҳукмрон бўлиб, ёлланма ишчи кучидан фойдаланилмас эди. Ҳунармандчилик бутунлай қўлмеҳнатига асосланган эди. Тор доирада ишлаб чиқариш ҳунармандларни ўз ишининг уста мутахассиси бўлиб етишувига имкон яратди. Империянинг ўзида ва Европада Бурсада ишлаб чиқарилган барқут, Ушак ва Коньеда тўқилган гиламлар, Анқарадан келтириладиган, эчки жунидан тўқилган матолар айниқса машҳур эди. Болгариянинг Сомоново шаҳрида кўплаб темир буюмлар, Диёрбакир, Эрзурум, Кастомон шаҳарларида мисдан буюмлар ясаш, Изник шаҳрида эса кўпроқ кулолчилик яхши ривожланган эди. Шаҳарларнинг ўсиб бориши ва ҳунармандчиликнинг кенгайиши билан савдо-сотиқ ҳам ривожланиб борди. Деҳқонларнинг харид қуввати чекланган бўлишига қарамасдан, улар шаҳардан айрим ҳунармандчилик маҳсулотларини, жумладан, туз, матолар, айрим меҳнат қуроллари ва кундалик хўжалик молларини сотиб олишга мажбур эдилар. Албатта, қишлоқдан шаҳарга деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ҳам келтирилар эди. Савдо операцияларининг асосий қисми бозорларда маълум белгиланган кунларда, кўпроқ жума кунлари бўлиб ўтар эди. Усмонийлар империясининг айрим ҳудудларида, хусусан, Болқонда ярмарка савдоси ҳам кенгайиб бор- ди. Бироқ ярмаркалардаги савдонинг умумий ҳажми унчалик катта эмасди. Кўплаб савдогарлар ташқи савдо билан ҳам шуғулланишар эди. Европа мамлакатларидан, Эрон ва Ҳиндистондан матолар, металл, безак буюмлари ва турли тақинчоқлар келтириларди. Ҳукумат эса хазинага яхшигина даромад келтирадиган ички ривожланишдан кўпроқ манфаатдор эди. Султон ҳукумати йўллар ва кўприкларни тиклаш ва қўриқлаш бўйича бир қанча чора-тадбирлар кўрди. Асосий карвон йўлларида кўплаб карвонсаройлар қурилди. Бироқ оғир феодал муносабатлар шароитида савдо-сотиқ эркин ривожлана олмасди. Кўп сонли ички божлар, транспорт воситаларининг ривожланмаганлиги, денгиз алоқаларининг оғирлиги – буларнинг ҳаммаси савдонинг ривожланишига тўсқинлик қилар эди.


Download 156.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling