Жамият ва инсон фалсафаси Режа
Жамиятнинг маънавий соҳаси
Download 45.18 Kb.
|
5 мавзу Жамият ва инсон фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Цивилизацион ёндошув.
Жамиятнинг маънавий соҳаси кўпинча маданият билан тенглаштирилади. Бундай тенглаштириш унчалик тўғри эмас, чунки маданият фақатгина маънавий бўлмасдан моддий хусусиятга ҳам эгадир. Моддийлик ва маънавийлик бир-бирига қарама-қарши томонлар (антитез) бўлмасдан, улар бир-бирга ўзаро таъсир қилувчи ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ижтимоий ривожланиш омилларидир. У ёки бу халқ маънавиятининг шаклланиши, шу халқнинг яшайдиган табиий-иқлимий шароитлари, уларнинг у ёки бу даражада ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади.
Формацион ёндашув.Формация деганда қандайдир эмпирик жамият (инглиз, француз ёки бошқа) геополистик ҳамжамият (Шарқ, Ғарб) эмас, балки жамият ижтимоий тузилмасининг негизини ташкил этувчи умумият тушунилади. Формацион таълимотга кўра, жамият қуйи шаклдан юқори шаклларга, ибтидоий жамоа тузумидан қулдорлик жамияти орқали феодализмга, ундан капитализмга ҳамда энг олий мақсад, инсониятнинг «олтин» асри коммунизмга қараб ҳаракат қилади. Бир формациядан иккинчисига ўтиш янги ишлаб чиқариш кучлари ва эскириб қолган ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги зиддиятлар ҳамда ихтилофлар натижасида юзага келадиган ижтимоий инқилоб орқали содир бўлади. Цивилизацион ёндошув. Формацион ёндошувдан фарқ қилиб, цивилизацион ёндошув ягона, яхлит тизимга туширилган таълимот сифатида шаклланган эмас. «Цивилизация» тушучаси (лот. civilize – фуқароларга, давлатга хос) илк бор XVIII асрда европалик маърифатпарварларнинг асарларида қўллана бошлади. У жиддий эволюцияга юз тутиб, ҳозирги пайтгача бир қанча маъноларда қўлланилади1. Дастлабки даврларда у табиат олами тузилишидан фарқли равишда умуман инсониятни, унинг ижтимоий тузилишини англатган ва бирлик шаклда ишлатилган. Кейинчалик у ёввойилик ва жоҳилликданкейин келувчи ижтимоий ривожланиш босқичини билдирган. Cўнгра у қадриявий хусусият касб этиб, маданият тушунчасига, айниқса, индивидуал ва ижтимоий хулқ-атвор нормативларига сингиб кетган маънавий маданият, яъни кишилар, халқларнинг менталлиги маъносига яқинлашиб қолди. Цивилизацион ёндошувда цивилизацион айният (идентичность) мезонлари, яъни маданиятнинг у ёки бу типини қандай белгилар асосида аниқланиши масаласи ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлади. А.Тойнби цивилизацион айнийликнинг мезони сифатида, дин, тарих, тил, анъана ва маданиятни қабул қилади ҳамда шу асосда 5 та «жонли» цивилизацияларни ажратади – ғарб христианлиги орқали бирлашагн ғарб жамияти; жануби-шарқий Европани Россия билан бирлаштирган православ-христиан жамияти, Шимолий Африкадан тортиб Буюк Хитой девори ҳудудигача бўлган – ислом жамияти, тропик-субконтинентал Ҳиндистондаги – ҳинд жамияти, Жанубий-Шарқий Осиёнинг субтропик ва мўътадил ҳудудларида шаклланган – Узоқ Шарқ жамияти2. Цивилизацион концепция тарафдорлари ривожланишнинг даврийлиги нуқтаи назаридан туриб, цивилизациянинг вужудга келиш, гуллаб-яшнаш ва ҳалокати босқичларини ажратадилар. Download 45.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling