Жамият ва инсон фалсафаси Режа


Download 45.18 Kb.
bet9/9
Sana16.06.2023
Hajmi45.18 Kb.
#1489147
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5 мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

Онг ва онгости. Онгдан ташқари, одамнинг хатти-ҳаракатига, унинг бутун руҳий оламига ғайришуурий жиҳатлар ва онгости катта таъсир қилади. Шу икки компонент - онг ва онгости - бир-бирига кучли таъсир ўтказади, улар ажралмасдир ва, ифодали қилиб айтганда, қаттиқ ўзаро назорат ва таъсир остида бўлади. Ҳозирги илмий тасаввурларга кўра, одамнинг онги бориб етмаган, англаб олинмаган психик фаолияти шундай сезгилар, идроклар ва тасаввурларни ўз ичига оладики, баъзан уларга одамнинг ақли етмайди, одам объектга қарайди-ю, уни кўрмайди, пайқамайди, эшитади-ю, эшитганини идрок этмайди. Онгости соҳаси руҳий борлиқнинг туш, гипноз ҳолати, англаб олинмаган истак, субъектнинг ҳаётидаги нохуш воқеа арафасида олдиндан ҳис қилинган қўрқув каби шаклларини қамраб олади.
Онгостида шахснинг ҳаётидаги жуда кўп ҳажмдаги ахборотлар, унинг индивидуал турмуш тажрибаси ўрнашиб, йиғилиб қолади. Онгостини фалсафий ва психик анализ қилишга Зигмунд Фрейд, Карл Юнг, Эрих Фромм катта эътибор бердилар.
Фикр. Онг муайян шаклларда, яъни фикр, шубҳа, эътиқод, билим ва ишонч шаклларида мавжуд бўлиб, булар «онгнинг эпистемик шакллари (грекча эпистеме – билим) номини олган.
Кишининг ёки кишилар гуруҳининг фикри уларнинг у ёки бу масала бўйича нуқтаи назарларини билдиради ва субъектнинг ҳаёт йўлига, дунёни ҳис қилишга, дунёқарашига асосланган, у айрим шахсларнинг индивидуал тажрибаси ва бутун социумнинг коллектив тажрибаси билан, шунингдек инсоннинг ва инсониятнинг хотираси билан узвий боғлиқдир.
Шубҳа. Онгнинг бошқа бир эпистемик шакли шубҳадир. У шундай маълумотларни, ахборотларни ўз ичига оладики, уларнинг ҳақиқийлиги, ишончлилиги ва фойдалилигига субъект охиригача ишонмайди, унда шу маълумотлар тўғрисида қатъий фикр ва билим бўлмайди. Шубҳа эски билимдан янгисига ўтишда муҳим аҳамиятга эга.
Эътиқод. Шубҳага қарама-қарши ўлароқ, эътиқод онгнинг шундай шаклики, уни субъект тўғри, ҳақиқий, ишончли ва мантиқан зиддиятли эмас деб билади. Шахснинг субъектив эътиқоди негизида қуйидаги сабаблар ётади: муайян маълумотлар, ахборотлар ва фактларни исботсиз, аксиоматик тарзда ишончли деб қабул қилиш ҳамда ҳамма томонидан эътироф этилган фикрларни ва обрўли, ҳурматли шахсларнинг фикрларини танқид ва таҳлилсиз қабул қилиш. Фактлар, кузатув ва турмуш тажрибасининг маълумотлари, илмий назариялар ва қонунлар, мантиқий далиллар, амалда ва фанда синаб кўрилган қоидалар объектив эътиқоднинг асоси ҳисобланади. Фақат субъектнинг ўзи томонидан чуқур англаб олинган, ботинан қайта ишланган, ўзлаштириб олинган билимгина унинг ҳақиқий ва мустаҳкам эътиқодига айланади.
Билим. Онгнинг фикр, эътиқод ва шубҳани ўзида бирлаштирувчи, синтез қилувчи шакли билимдир. Билим дунёнинг субъектга маълум бўлган, унинг томонидан ўрганилган ва билиб олинганобъектив хоссалари ва алоқаларининг идеал ифодасидир.
Онгнинг асосий, муҳим функцияларидан бири рефлексиф, яъни одамнинг ўз-ўзини англашидир, яъни ўз борлиғини рефлексив тарзда англашидир. «Ўзингни ўзинг бил» - антик файласуфларнинг бу шиорини одамнинг тафаккури ўз-ўзини англаш ёрдамида амалга оширмоқда.
Ўз-ўзини англашнинг асосий элементлари ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини кузатиш, ўз-ўзини англаш ва ўз-ўзини баҳолашдир.
Одам онгининг бошқа бир муҳим функцияси герменевтик (тушуниш) функциясидир. Асосий тушуниш функцияси индивиднинг табиий ва ижтимоий муҳитда онгли равишда ҳаракат қилиши ва йўл тутишини таъминлаш билан боғлиқдир.
Ҳар қандай тушуниш - қандайдир тушунмовчиликни бартараф этиш жараёнидир, яъни тушуниш воқеликнинг бирон-бир ҳодисасини англаб олиш жараёнидир Шу англаб олиш асосида мазкур ҳодиса аҳамияти фаҳмлаб олинади ва у инсон томонидан ўзлаштирилади.
Онгнинг яна бир функцияси ижодий функция бўлиб, у мақсад қўйишда, прогнозлашда, киши ҳаракатларининг кутилаётган натижаларини олдиндан кўришда онгнинг фаоллигини назарда тутади. Онгнинг ижодий фаоллиги конструктив-ўзгартирувчи фаолият билан, янгини яратиш билан узвий боғлиқдир. Ижодиёт- инсониятнинг табиий ресурсларни онгли равишда ўзлаштириши, шунингдек инсон қобилиятининг ривожланиши натижасида янги моддий ва маънавий қадриятлар яратиш жараёнидир.

Хулоса
Хақиқатдан ҳам, тушунмовчиликни бартараф қилиш учун, тушуниш воқеликнинг бирон-бир ҳодисасини англаб олиш муҳим амалга оширади. Бу ҳолда, тушуниш воқеликнинг аҳамияти ва унинг инсон томонидан ўзлаштирилишига ҳам тушунмовчиликни бартараф қилишга ёрдам беради


Онгнинг функцияси ҳам муҳим рол ўйнайди. Унинг мақсади, киши ҳаракатларининг кутилаётган натижаларини олдиндан кўриш ва прогнозлашда ёрдам беришдир. Бу ҳам тушунмовчиликни бартараф қилишда муҳим амалга оширади.
Ижодий фаолият ҳам муҳим рол ўйнайди. Унинг мақсади, янги моддий ва маънавий қадриятлар яратиш ва инсон қобилиятининг ривожланишига ёрдам беришдир. Бу ҳам тушунмовчиликни бартараф қилишда муҳим амалга оширади.

Фойдаланилган адабиётлар:
1.Қаранг: История Востока. М., 1999. Т.1, 17-19-бетлар.
2.А.Тойнби. Постижение истории. М., 1921. 33-б.
3. Бытие, 2,7.


1 Қаранг: История Востока. М., 1999. Т.1, 17-19-бетлар.

2 А.Тойнби. Постижение истории. М., 1921. 33-б.

11 Бытие, 2,7.

Download 45.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling