Жамият ва инсон фалсафаси Режа


Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти


Download 45.18 Kb.
bet3/9
Sana16.06.2023
Hajmi45.18 Kb.
#1489147
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5 мавзу Жамият ва инсон фалсафаси

2. Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти
Инсоннинг моддий эҳтиёжлари озиқ-овқатлар, кийим-кечак, уй-жой, транспорт воситалари, ўзини ҳимоялаш, зурриёт қолдириш кабилардан иборатдир. Маънавий эҳтиёжларга оламни билиш, ўзликни англаш, дунёқараш, донишмандликка интилиш, билим, санъат, ғоя, мафкура гўзаллик билан, маънавий камолот йўлидаги интилишлар киради. Инсоннинг асл моҳияти моддий эҳтиёжларни маданий шаклларда қондирилишида яққол намоён бўлади. Инсон ақлли мавжудот сифатида моддий эҳтиёжларини маданий шаклларда қондириш учун табиат ва жамият моҳиятини билишга, моддий ва маънавий оламни уйғунлаштиришга, табиат ва жамиятни ўз мақсадларига мос равишда ўзгартиришга ҳаракат қилади. Илм-фан ва техника инсоннинг маънавий ва моддий эҳтиёжларини қондириш қуроли, муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Инсон юксак маънавият туфайлигина ўз эҳтиёжларини маданий шаклларда оқилона ва тўлароқ қолдириш имконига эга бўлади.
Мамлакатимизда маънавият масалаларига алоҳида эътибор берилаётганининг сабаби ҳам ана шунда. Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари билан узвий боғлиқ ҳолда вужудга келди.
Жамиятнинг моддий ҳаётига қуйидагилар киради:
- кишиларнинг яшаши, шахс сифатида камол топиши учун зарур бўлган иқтисодий шарт-шароитлар;
- озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, ёқилғи, коммуникация воситалари;
- моддий неъматлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш;
- ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида амал қиладиган иқтисодий муносабатлар мажмуи;
- моддий бойликлар, табиий захиралар.
Жамиятнинг маънавий ҳаётига оламни тушуниш, жамият ва инсон тўғрисидаги қарашлар, назариялар, таълимотлар, ғоялар, мафкура, ижтимоий онг шакллари, таълим-тарбия, ахборот воситалари, маданият, илм-фан муассасалари ва бошқалар киради.
Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаётини бошқариш, кишилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда турли сиёсий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, ташкилотлар, турли уюшмалар) муҳим ўрин тутади. Жамиятни бошқаришнинг сиёсий-ҳуқуқий жиҳатлари ҳам муҳимдир. Кишилар тамонидан сиёсий ва ҳуқуқий билимларнинг чуқур ўзлаштирилиши жамиятнинг барқарор яшаши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Жамият ривожи, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари қондирилишида меҳнат, мулк ва меҳнатнинг ижтимоий тақсимланиши беқиёс аҳамиятга эга.

Download 45.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling