Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
20 
Ахборотлашган таълим муҳитида талабаларнинг мустақил иш фаолияти 
муаммоси билан бевосита боғлиқ бўлган ишларда ҳар бир фаннинг 
хусусиятларидан келиб чиқиб, мустақил иш фаолияти, мустақил иш ва 
мустақил ўқув фаолият муаммоларига ўзига хос йўналишлар асосида 
ёндошилган, мустақил иш топшириқларини тузиш ва бу топшириқларни 
бажартириш йўл-йўриқлари ишлаб чиқилган [81]. 
О.А.Қўйсиновнинг монография сида мустақил иш фаолияти педагогик 
ва психологик жиҳатдан касб таълими йўналиши бўйича бакалавр-
ўқитувчиларни тайёрлашда касбий тайёргарлик сифатини ошириш омили 
эканлигига асосланган; талабаларнинг ахборотлашган таълим муҳитида 
мустақил билим эгаллаш мазмуни ва уларнинг мустақил иш фаолияти 
шаклланган даражасини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган; касб таълими 
йўналиши бўйича бакалавр-уқитувчиларни тайёрлашда мустақил иш 
фаолиятини такомиллаштириш модели яратилган; касб таълими жараёнида 
талабаларда 
мустақил 
билим 
эгаллаш 
махсус 
билимларини 
шакллантиришнинг самарали шакл, метод ва воситалари тажрибада синаб 
кўрилди; талабаларнинг мустақил билим эгаллашини ташкил этишга 
қаратилган методик тавсиялар ишлаб чиқилди [34]. 
С.И.Қулмаматовнинг тадқиқот ишларида таълим муассасаларида 
ўқитиладиган «информатика ва ахборот технологиялари» фанидан 
талабаларнинг 
мустақил 
иш 
фаолиятига 
оид 
назарий, 
амалий 
топшириқларнинг мазмуни, талабанинг ўзлаштира олишига ва билим 
даражиларини аниқлашга қаратилган дидактик материаллар, улардан 
фойдаланиш методикаси, компьютер дастурлари имкониятларини мустақил 
ўрганишга мўлжалланган топшириқлар, улардан фойдаланиш бўйича 
методик ишланмалар; талабанинг ўзлаштира олиши, ўз билим даражасини 
аниқлашга мўлжалланган компьютер дастури ва ундан фойдаланиш 
методикаси ишлаб чиқилган [35]. 
М.И.Тошпулатова монография ишида бўлaжaк бoшлaнғич cинф 
ўқитувчилaридa метoдик тaйёргaрлигини тaкoмиллaштириш, бўлaжaк 


21 
бoшлaнғич 
cинф 
ўқитувчилaрининг 
мaтемaтик 
тaйёргaрлигини 
тaкoмиллaштиришдa мaтемaтик мacaлaнинг ўрни ҳaмдa бoшлaнғич cинф 
мaтемaтикa дaрcлaридa иннoвaциoн педaгoгик вa aхбoрoт-кoммуникaция 
ҳaмдa иннoвaциoн-педaгoгик технoлoгиягa acocлaнгaн ўқув-метoдик 
тaъминoти, мультимедиaли электрoн тaълим реcурcлaри ярaтилгaн [52]. 
Д.Н.Маматовнинг монография ишида электрон ахборот таълим 
муҳитида 
педагогик 
лойиҳалаштириш 
асосида 
касбий 
таълим 
жараёнларининг замонавий ахборот-методик таъминотини амалга ошириш 
имкониятларини жорий этишга қаратилган дастурий таъминот ва очиқ 
таълим ресурслари ишлаб чиқилган [39].
Ҳ.Ё.Нажмиддинова монография ишида алгебрани укитишда 
талабаларнинг мустакил укув фаолиятларини шакллантиришнинг хозирги 
замон педагогик ва ахборот технологиялари асосида, яратилган методика 
учун хизмат килувчи, укув материалларини аудитория машгулотлари ва 
мустакил укув фаолияти учун ажратиш буйича методик тавсиялар, боскичли 
мустакил иш топшириклари туплами, лаборатория ишланмалари туплами, 
боскичли назорат топшириклари туплами хамда тушунчаларга нисбатан 
гипер мурожаатли электрон кулланмаларни уз ичига олувчи укув-услубий 
таъминот, талабаларнинг фан материалларини аудитория машгулотлари ва 
мустакил укув фаолият оркали узлаштиришларини бир вактда, алохида-
алохида бахолаш имконини берувчи параметрли бахолаш мезони учун 
амалдаги “e-tester” дастурига бириктириш мумкин булган компьютер 
дастурий таъминоти ишлаб чикилган [41]. 
А.В.Садыкованинг монография ишида эса математика фанида 
талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш технологияси, математика 
ва ташқи синфлар талабаларининг мустақил ишини ташкил этиш шакллари 
ва мазмуни, математика фанида мустақил ишларни мониторинг қилиш ва 
баҳолаш методикаси, математика фанида талабаларнинг мустақил иш 
фаолиятини такомиллаштиришда замонавий ахборот технологияларидан 
фойдаланиш усуллари қараб чиқилган [48]. 



Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling