Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
16 
1. Ҳар бир талабани фаол таълимий жараёнга жалб қилиш, ўзлаштирган 
билим ва кўникмаларни амалиётда қўллай олиш малакаларини 
шакллантиришига эришиш лозим. Энг муҳими, талаба эгаллаган математик 
билим ва малакаларини айнан қаерда ва қандай қўллаши мумкинлигини аниқ 
билиши керак.
2. Турли математик муоммоларни ҳамкорликда ҳал қилиш жараёнида 
талабаларнинг ўзаро мулоқот маданиятини шакллантиришга эътибор 
қаратиш керак.
3. Талабаларда муайян математик муаммони ҳар томонлама тадқиқ 
қилиш, ушбу масала хусусида илмий-амалий асосланган мустақил фикрга эга 
бўлиш мақсадида университет, республика ёки дунё миқёсидаги илмий, 
маданий 
ахборот 
марказлари 
имкониятларидан 
фойдалана 
олиш 
кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратиш керак.
Ахборотлашган таълим муҳитида математика фанидан мустақил-
тадқиқот 
ишлари 
талабаларнинг 
билимларни 
эгаллашга 
бўлган 
қизиқишларини ошириш ва академик билимлар негизида уларни амалий 
фаолиятга тайёрлашни кўзда тутади. Талабалар олдига у ёки бу илмий-
назарий маълумотлар нима учун ўрганилмоқда, ушбу билимларни қачон, 
қандай вазиятларда қуллаш мумкин? каби саволлар кўндаланг қўйилади.
Ушбу саволларга жавобни улар реал, ҳаётий муоммоларни ечиш 
натижасида топишлари мумкин бўлади. Математик масалалар ечимини 
топишда улар олдин эгаллаган билимларига таянадилар ва албатта, 
билимларини янада кенгайтиришга зарурат сезадилар. Ўқитувчи ёрдамида 
талабалар фаолият йўналишларини белгилаб оладилар.
Ахборотлашган таълим муҳитида талабалар математик муоммолар 
ечимини қидирадилар ва муайян натижаларни қўлга киритадилар. 
Ахборотлашган таълим муҳитида математика фанидан тадқиқотлар қисқа 
муддатли (бир ҳафтадан бир ойгача) ва узоқ муддатли (бир ойдан бир неча 
ойгача) бўлиши мумкин. Талабалар мустақил иш фаолиятини қуйидаги 
босқичларда олиб борилади (1.2-расмга қаранг).


17 
Ахборотлашган таълим муҳитида талабаларнинг ўз иш натижаларини 
математик тадқиқот йўналишларидан келиб чиқиб лойиҳа шаклида тақдим 
қилишлари улар фаолияти самарасини янада оширадилар.

Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling