Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
10 
фаолиятини такомиллаштиришда ажратилган ўқув соатларининг 40% гача 
мустақил соатлар ажратилган. 
“Мустақил иш фаолияти – ўқитувчи ёрдамисиз мактабдан ташқари 
жараёнда билимларни эгаллаш», дея таърифланган. Мустақил иш фаолияти, 
мустақил шуғулланиш каби иборалар қўлланилади.
Олий таълим жараёнида фикр юритиш операцияларидан унумли 
фойдаланиш эвазига ҳар қандай мураккаб билимларни эгаллаш имконияти 
вужудга келади. Талабалар математик тафаккур шакллари (тушунча, хукм, 
хулоса чиқариш) нинг функционал ва операционал жиҳатлари билан яқиндан 
танишадилар, шунингдек улардан мустақил фойдаланиш учун барча 
интеллектуал резервларидан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Хукм 
чиқаришнинг барча (якка, хусусий, умумий, зиддиятли, фаразий, инкор) 
кўринишларидан ўқув ва математика фанидан Мустақил таълим олиш 
фаолиятларида фойдаланиш шарт-шароитлари кўзда тутилади. Хулоса 
чиқаришнинг индуктив (хусусийдан умумийга фикрларнинг йўналганлиги) 
ва дедуктив (умумийдан хусусий холларга фикрнинг қаратилганлиги) 
йўлларидан муайян тарзда билиш фаолиятларида қўллашга интиладилар. 
Тушунчалар (якка, хусусий, умумий, яққол, мавхум, тўпланма) моҳяитини 
англаган ҳолда маълумотларни эгаллаш билимларнинг барқарорлигини 
таъминлайди. Буларнинг барчаси математик тафаккур ривожига асос бўлади.
Мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришга оид топшириқларни 
мустақил бажариш талабалардан математик тафаккур операциялари (анализ, 
синтез, таққослаш, солиштириш, яққоллаш, мавҳумлаштириш, гурухлаш, 
туркумлаш, умумлаштириш, системалаштириш) ва шаклларидан (тушунча, 
хукм, хулоса чиқаришдан) фойдаланишни талаб қилади.
ОТМларда мустақил иш фаолиятини такомиллаштириш – талабаларни 
ўқув фаолияти ёки таълимий усуллар билан таништириш математик 
тафаккур 
ривожида 
алоҳида 
ҳисобланади. 
Жумладан, 
математик 
тушунчаларга, математик холатларга турли нуқтаи назардан қараш усулини 
талабаларда таркиб топтириш ва уни шароитга (вазиятга) кўчиришга ўргатиш 


11 
юқори кўрсаткичлар беради. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, одатда 
математик усулларнинг кўчишини «бирданига», аста секин, «бузиб-тузатиб», 
қайта кўриш, таркибини янгидан тузиш, кўргазмали материалдан математик 
(мантиқий) материалга ўтиш каби кўринишлар мавжуддир. 
Юқоридаги 
фикрларга 
таяниб 
мустақил 
иш 
фаолиятини 
такомиллаштириш жараёнларини қуйидагича таъвсифладик (1.1-расмга 
қаранг).
Ахборотлашган таълим муҳитида мустақил иш фаолияти жараёни ва 
унинг билиш фаолиятига айланиши, айниқса, олий таълимда таҳсил олувчи 
талабалар томонидан амалга оширилиши, математика фанининг тадқиқот 
предметига ижтимоий воқеликдир.

Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling