Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
40 
(соҳани) мустақил ўрганишнинг негизи ҳисобланади: илмий адабиётларни 
аннотация қилиш, бирламчи манбалар бўйича конспект тузиш, реферат ва 
маъруза ёзиш, курс иши ва битирув малакавий ишларини бажариш, 
аудиториядан ташқари пайтда тажриба ўтказиш ҳамда олинган миқдорий 
натижаларни ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан таҳлил қилиш ва бошқалар.
Энди уларнинг ҳар бирини мақсадга мувофиқ амалга ошириш йўл 
йўриқлари юзасидан фикр мулоҳаза юритилади [29].
1. Илмий адабиётлардан аннатация қилиш муаллиф томонидан 
ўрганилиб чиқилаётган у ёки бу илмий изланишдаги асосий муаммоларни 
санаб, таъкидлаб чиқишдан иборат шахсни математик билиш фаолиятининг 
алоҳида бир шаклидир. Аннатация қилишда ўрганилаётган математик 
муаммога бевосита алоқадор бўлган масалаларни, уларнинг қирралари ва 
таркибларини алоҳида-алоҳида ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.
2. Илмий адабиётлардан конспект тузиш. Конспект атамасининг ўзи 
бирон бир мақола, китоб, монография, нутқ ва шу каби бошқа ижодий 
ишларнинг қисқача мазмунини баён қилиш деган маънони англатади. Одатда 
конспект тузиш бирон материални (маърузани) эсда олиб қолиш ва эсда 
сақлаш учун зарурдир, деган фикр мавжуддир, аммо мазкур ўрганилаётган 
материални чуқурроқ, уни бошқачароқ нуқтаи назардан ўрганиш мақсадида 
конспект тузиш янада муҳимроқ услубий тадбирлардан бири бўлиб 
ҳисобланади. Бунинг учун конспект қисқа, равон, тўлиқ, аниқ бўлмоғи лозим, 
чунки у қайтадан фойдаланишга мўлжалланган шахс фаолиятининг 
маҳсулидир.
Конспект тузишнинг дастлабки босқичида муаллиф матндан четга 
чиқиш, муҳим бўлмаган белгиларни мавҳум тарзда тасаввур этиши мураккаб 
кечади. Босқичма-босқич муаллиф фикрларини ўзлаштира бориши, уларни ўз 
сўзи, услуби билан ифодалаб бериш жараёнида ёзма нутқда талаб 
қилинадиган аниқликка, қисқаликга, аста секин эриша борилади. Бунинг 
учун конспектни варақнинг бир томонига ёзиб, иккинчи томонини бўш 
қолдириш маъқул.


41 
Кўплаб 
тажрибаларнинг 
кўрсатишича, 
конспект 
тузаётганда 
ўрганилаётган манба камида икки марта ўқиб чиқилиши лозим, чунки иш 
билан биринчи марта танишилганда унинг тўғрисида умумий тасаввур юзага 
келади, иккинчи марта эса унинг асосий мазмуни намоён бўлади ва уни 
конспект қилишга киришилади.
Талабаларга конспект тузиш ҳақида маълумот берилаётган жараёнларда 
унинг асосий тузилмавий таркибларига эътибор қилиш кераклиги таъкидлаб 
ўтилиши лозим: гипотеза, уни назарий ва экспериментал жиҳатдан 
текшириш, фактларни аниқлаш, эмперик ҳамда назарий умумлашмалар. 
Экспериментал методикалар, натижалар муҳокамаси, хулосалар ва бошқалар. 
Жумладан, гипотеза бу ходиса ёки бир-бирига алоқадор ходисалар ўртасида 
қандайдир қонуният, сабаблар мавжудлиги тўғрисида билдирилган 
тахминлар; гипотезани назарий жиҳатдан текшириш бу тахмин қилинаётган 
фикрни аллақачон исботланган ва илмий адабиётларда мавжуд қоидалар, 
принциплар билан таққослашдан иборат бўлиб, бунинг натижасида илгари 
сурилаётган гипотеза билан ўша принциплар ўртасида мантиқий қарама 
қаршилик йўқлиги аниқлаб олинади; тадқиқотчилар томонидан аниқлаб 
олинган ва ёзиб қўйилган воқеалар, ходисалар фактлар деб аталади; эмперик 
умумлашмалар бу субъект ходисаларининг фақат уларни ташқи аломатлари 
асосида бирлаштиришдир; назарий умумлашма бу – объектларни уларнинг 
муҳим бир бирига ўхшашлик белгиларига қараб, яъни мазкур ходисанинг 
ўзига хос хусусиятини белгиловчи томонларига қараб бирлаштирилишидир; 
эксперимент методикасига тадқиқот ўтказилувчилар учун топшириқ, 
тажриба ўтказиш шарт-шароитларининг баёни, синалувчиларнинг таркиби ва 
миқдори, уларнинг ўзаро боғлиқлиги киради.
Конспект тузишда ноаниқ терминларга изоҳ бериш, математик 
луғатлардан фойдаланиш, картотека тузиб чиқиш, библиографик тавсиф 
тайёрлаш (мақоланинг тавсифи, китобнинг мазмуни, кўп томли нашрнинг 
тавсифи кабилар) кераклидир.
3. Реферат ишлари тайёрлаш уч хил хусусиятга эга:



Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling