Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида
Download 3.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Monograph
- Bu sahifa navigatsiya:
- II БОБ. «АХБОРОТЛАШГАН ТАЪЛИМ МУҲИТИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ИШ ФАОЛИЯТИ МЕТОДИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ”ТИЗИМИ
Novateurpublication.org
54 эгаллаш, амалий аҳамиятга молик тажрибаларни ўрганиш кераклиги алохида таъкидланди ҳамда мустақил иш фаолиятини такомиллаштириш тузилмаси ишлаб чикилди. 4. Тадқиқотимиз жараёнида олий таълим тизимида мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришнинг мавжуд холати, самарадорлигини ошириш йуллари, амалий технологиялардан фойдаланиш имкониятлари, республика ва хориж олимларининг илмий-тадқиқот ишлари таҳлил қилинди ҳамда қуйидагиларга аҳамият бериш кераклиги таъкидланди: мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришнинг мақсад ва мазмунини аниқлаб олиш; талабаларнинг эгаллаши лозим бўлган малакаларни мустақил эгаллаганлик даражасини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш, мониторингини олиб бориш ҳамда билим ва касбий махоратларини эгаллаш сифатини бахолаш учун оғзаки савол-жавоб, ёзма иш, тест топшириқларини ишлаб чиқиш; турли шаклдаги тест топширикларини тузишда яратилган инвариант тестлар технологиясидан, муаммоли ўқитиш шаклларидан, интерактив методлардан фойдаланиш ва жорий этиш кўзда тутилди. Шундай қилиб, олий таълим тизимида мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришнинг мақсадини белгилаб олиш, шунга биноан мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини кафолатловчи замонавий усул ва услублари ҳамда шакл ва воситаларини белгилаб олиш мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришга асос бўлади. Айниқса, мустақил иш фаолияти шаклининг турлари ва уларга берилган тавсифлар биринчи бобни тўлиқ ёритиш имконини берди. 55 II БОБ. «АХБОРОТЛАШГАН ТАЪЛИМ МУҲИТИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ИШ ФАОЛИЯТИ МЕТОДИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ”ТИЗИМИ 2.1- § Ахборотлашган таълим муҳитида Мустақил иш фаолиятини ривожлантириш мазмуни ва функциялари Замон талабларига жавоб бера оладиган, ҳар томонлама етук, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда мустақил иш фаолияти алоҳида ўрин тутади, чунки ахборот ва билимлар доираси жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган ҳозирги кунда ҳамма маълумотларни фақат дарс машғулотларида бериб бўлмайди. Қўйилган муаммо ва вазифалар бўйича маълум ечимга келиш ҳамда унинг оптимал вариантини танлаш учун керак бўлган мустақил иш фаолиятини такомиллаштириш, мустақил ижодий ишлаш жараёнида шаклланади ва мустаҳкамланиб боради. Педагогик фаолиятда таълим мақсади тизимлапггирувчи вазифани бажаради. Айнан белгиланган мақсад таълим мазмуни, мақсади ва ташкилий шаклларини танлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Замонавий таълимнинг мақсади - мутахассис модели талабларига мос равишда шакллантириладиган билим, кўникма ва малакалар тизимидан таркиб топиб, у тегишли таълим стандартларида ўз ифодасига эга бўлади. Бундан ташқари Республикамизда Кадрлар тайёрлаш миллий модели талабларига кўра талаба шахси педагогик жараён объектигина бўлиб қолмасдан, унинг субъектига ҳам айланиб бормоқда. Бундан келиб чиққан ҳолда талаба мустақил таълимининг, ундаги қуйидаги кўникма ва малакаларни таркиб топтиришнинг аҳамияти ортиб бормоқда. 1. Мустақил таълим олишни режалаштиришга оид кўникма ва малакалар: - мустақил фаолият юритишнинг индивидуал режасини тузиш; - режа асосида мақсадли фаолият юритиш; - ўз фаолиятини назорат қилиб, унга зарур тузатишлар киритиб бориш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling