Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида
Download 3.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Monograph
Novateurpublication.org
58 оширилаётган таълим ислоҳотлари «касб» тушунчасига янгича талқинда қарашни талаб этмоқда. "Кадрлар тайёрлаш миллий модели" талабларига кўра замонавий касб эгаси тайёр касбий билимлар тўпламини эгаллаганлиги билан эмас, балки касбий жиҳатдан ўсишга хизмат қилувчи қобилиятларга эгалиги, ўз касбий даражасини таҳлил қила олиши, аниқ касбий малакаларни тезлик билан эгаллай олиши, жамият ва ишлаб чиқариш талабларининг янгиланиб бораётган талабларига мос равишда янги билимларни ўзлаиггиришга тайёрлиги билан тавсифланади. Санаб ўтилган сифатлар асосини бутун умр давомида янги билимларни эгаллаш орқали узлуксиз касбий тайёргарликни амалга оширишга қаратилган ривожланиш жараёни ташкил қилади. Таълим мазмунининг ишланганлик даражаси бу каби талабларга жавоб бера оладиган мутахассисни тарбиялашдаги муҳим шартлардан бири ҳисобланади. Таълим мазмуни деганда эгалланиши талаб этиладиган илмий билимлар, амалий кўникма ва малакалар, шунингдек, дунёқарашни шакллантиришга қаратилган ахлоқий-эстетик ғоялар тизими тушунилиб, унинг таркиб топишига: - жамият эҳтиёжлари; -сиёсат, соҳа олимларининг замонавий методологик позициялари; - илмий-техник тараққиёт (замонавий шароитда компьютер ва телекоммуникация воситалари ҳамда тизимлари); - таълим тизимининг ўзида юзага келувчи, таълим сифати, замонавийлиги ҳамда оммавийлигини таъминлашга қаратилган эҳгиёжлар; - иқтисодиётни ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ талаблар сингари омиллар таъсир кўрсатади. Таълим мазмуни фақатгина ўқув фанлари бўйича билим,кўникма ва малакалар рўйхатидан иборат бўлиб қолмасдан, ижтимоий тажрибанинг қуйида қайд этилган барча асосий элементларини ўзида мужассамлаштирмоғи лозим: 59 - табиат, жамият, тафаккур, фаолият турлари тўғрисидаги билимлар тизимини; - ақлий ҳамда амалий кўникма ва малакалар тизимини; - ижодкорлик фаолияти тажрибасини; -борлиққа, инсонларнинг ўзаро бир-бирига бўлган муносабатлари тизимини. «Мутахассисларни тайёрлаш мазмуни» ҳамда «Ўқув фани мазмуни» ўзаро фарқланади. Ўқув фани мазмуни аниқ олинган йўналишда мутахассис тайёрлаш мазмунининг, у эса ўз навбатида ижтимоий тажрибанинг таркибий қисми ҳисобланади. Таълим мазмуни қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади: - таълим мазмунининг замонавий фан ютуқлари даражасига мослиги; - ўқув материалидаги мураккаблик даражаси билан билим олувчиларда мавжуд бўлган амалдаги имкониятларнинг мувофиқлиги; - мазмун ҳажмининг ўзлаштириш учун ажратилган вақт миқдорига мослиги; - халқаро тажрибаларнинг инобатга олинганлиги; - мазмунни ишлаб чиқишда таълим муассасасида мавжуд ўқув-методик ҳамда моддий базанинг таъминланганлик даражаси эътиборга олиниши; - битирувчини келажакдаги касбий фаолиятида иш юритишига туғри келадиган техник ҳамда дастурий воситалар, axбopoт ҳамда телекоммуникацион технологияларга йўналтириш. Ушбу мезонлар қаторида, бу таълим муассасасининг барқарор фаолиятини таъминлаш учун замин яратишга қаратилган, бозор иқтисодиёти шароитида буюртмачи талаблари ҳамда ишлаб чиқариш шароитларининг тез- тез ўзгариб туриши билан боғлиқ омилларни ҳам эътиборга олиш талаб этилади. Ташқи муҳит ўзгаришига мос ҳолда таълим муассаси ахборот- таълим муҳитининг стратешк жиҳатдан ўзгариб бориши бугунги куннинг объектив заруратидир. Ахборот таълим муҳитини стратегик жиҳатдан ўзгартириш қуйидаш бошқарув вазифаларининг бажарилишини тақозо этади: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling