Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
70 
Ушбу тамойилни тушуниш учун мустақил иш фаолиятининг 
ривожланишига таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олиш керак. 
Талабалар мустақил иш фаолияти маданиятини шакллантиришга таъсир 
қилувчи омилларни кўриб чиқишдан олдин, биз шахснинг ривожланишига 
қандай таъсир қилишини тахлил қилдик. 
Таъриф бўйича С.Л.Рубинштейн инсонни ўз хатти-ҳаракати ва 
фаолиятларини онгли равишда бошқаришга имкон берувчи ақлий 
ривожланиш даражаси билан ажралиб туришини таъкидлаб ўтади [109]. 
Ахборотлашган таълим муҳитида талабаларнинг мустақил иш 
фаолиятининг якуний мақсади жамиятнинг эҳтиёжлари билан белгиланади, 
чунки биз ўқитувчи ва талабанинг ўзлаштириш даражасига - унинг 
билимларини доимий равишда такомиллаштириб, амалиётга жорий этишга 
қодир ижодий шахсни тайёрлашга қаратилган методик таъминотни 
яратишимиз лозим. Бу талаб Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастурининг талабига мувофиқ амалга оширилади [7]. 
Ахборотлашган таълим муҳитида талабаларнинг мустақил иш 
фаолиятининг психологик асослари бошқаларнинг тажрибасини ўзлаштирган 
ҳолда ассимиляция қилиш ва бирлашма жараёнидан иборат бўлиб, ўз 
тажрибамиз ахборотни мустақил равишда қайта ишлаш билан тушунилади. 
Бундан ташқари, ўз-ўзини қўлга киритган билим ҳам ўзгача тажриба 
ҳисобланади. 
Таълим бериш усуллари ва методлари, ва шунга асосан, билимларни 
эгаллаш усуллари пассив ва фаол бўлиши мумкин. Пассив (тушунтиришли) 
ўқитиш билан ўқитувчи фақатгина ахборот берувчидир ва тингловчиларнинг 
интеллектуал ишларини ташкил этишни кўзлайди. Текшириш натижалари 
асосида назорат ўрганиш аксинча, ўқув материаллари, унинг тақдимот янги 
техника, таълим, янги усуллари, талабалар фаолиятининг тизимли 
мониторинг пухта танлаш, куни - барча бу синфда талабаларнинг мустақил 
иш фаолияти кўламини ва ролини ошириш, талабаларнинг билим, ақлий 


71 
фаолиятини аудиториядан ташқари вақт ичида активлаштиришга олиб 
келади [48.51]. 
Ахборотлашган таълим муҳитида талабаларнинг мустақил иш фаолияти 
долзарб вазифаларидан бири ривожланаётган муаммоларни ҳал қилиш учун 
энг юқори даражада ижодий қобилияти ва кўникмаларини ривожлантириш. 
Олий мактаб фанлари бўйича ўқиш дастури материалини ўрганиши 
фақат ишлаш билан чегараланмайди. Талабалар ўқитувчиларининг маъруза, 
оғзаки маслаҳат, тақдим этилган ишга кўринишдаги раҳбарлик ва 
ёрдамчидан оқилона фойдаланишлари лозим.
Мазкур ёрдам талабанинг мустақил ишини сезиларли даражада 
оширилишида ва унинг диққатини энг муҳим моментларда тўплашга ёрдам 
беради.
Маърузаларда мавзунинг асосий мазмуни ёритилади ва таҳлил қилинади 
ҳамда ундаги енг қийин саволлар кўрсатилади, мавзуни эгаллашга қандай 
ёндашув лозимлиги, қандай хулосалар чиқариш мумкинлиги, керакли 
адабиётлар тавсия етилади. Китоб устида ишлаб семинарга тайёргарлик 
кўриш жараёнида маърузали материалларни кўздан кечириш жойиз.
Ахборотлашган таълим муҳитида талабаларнинг мустақил иш 
фаолиятини фаоллаштиришнинг биринчи омили шахсий мотивацион 
мотивларнинг таъсирига боғлиқ: танланган мутахассисликга эга бўлиш, бу 
соҳага қизиқиш билан ёки бевосита келажакка оид мутахассисликга қизиқиш.
Иккинчи омил фақат ўқитувчига, мутахассис сифатидаги шахсий 
фазилатларига, педагогик ёндашишга ва мавзуни тақдим этиш услубига 
боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, ўқитувчининг илм-фан ва техника ютуқларини 
намойиш этишда фаол иштирок этишга қизиқишларини кучайтириш, фаол 
ижодий ишларга фикр юритишни рағбатлантирадиган вазиятларни яратиш 
қобилияти жуда муҳимдир. 
Ахборотлашган таълим муҳитида талабаларнинг мустақил иш 
фаолиятини такомиллаштириши учун мақбул шарт-шароитларни яратиш 



Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling