Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
56 
2. Илмий ва ўқув ахборотларида йўналиш олишга оид кўникма ва 
малакалари: 
- илмий ва ўқув ахборотлари оқимига йўналиш топа билиш
- янги ахборотларни мустақил таҳлил қилиш ва баҳолай олиш; 
-ҳал этилиши лозим бўлган муаммо нуқтаи назаридан ахборот 
манбаларини қидириб топиш; 

олинаётган ахборотлар мазмунидаги янги ва истиқболли 
янгиликларни кўра олиш. 
3. Библиографик ишларга оид кўникма ва малакалар: 
-библиографик қўлланмалар ва каталоглардан тизимли равишда 
фойдаланиш; 
- илмий, ўқув ва бошқа адабиётлар рўихатини илмий библиография 
қоидалари асосида юрита олиш. 
4. Маърузаларни тўфи ва рационал эшитиш ва ўзлапггиришга оид 
кўникма ва малакалар: 
- маърузалар мавзуси ва режгсини, адабиётлар рўйхатини белгилаб 
олиш; 
- баён қилинадиган ахборотларни тўфи қабул қилиш; 
- асосий муаммо, ғоя ва хулосаларни ажрата олиш
- асосий мазмунни ўз сўзлари билан қисқача ёзиб олиш; 
- тўпланган ёзувларни қайта ишлаш, сақлаш ва улар мазмунини 
таълимий мақсадларда қўллаб бориш. 
5. Китоб билан ишлашга оид кўникма ва малакалари: 
- китоб билан умумий ҳолатда танишиш, унинг муаллифи, мазмуни, 
хулосаси, иллюсфациялари ҳамда аннотацияларини билиш
- китоб мантиқий тузилмасини ажратиб олиш; 
- ўрганилаётган матнни тўлақонли тушуниб олиш учун қўшимча 
кўлланмалар: луғат, энциклопедия, маълумотномалардан фойдалана олиш; 
- ўқиб чиққан маълумотларни тезислар, конспектлар кўринишида қайд 
этиб бориш; 


57 
- конспектда бошқа манбалардан олинган қўшимча материаллардан 
қайд этиб бориш. 
6. ИНТЕРНЕТ ресурсларидан фойдалана олиш билан боғлиқ бўлган 
кўникма ва малакалар: 
- ИНТЕРНЕТдан зарур манбаларни топа олиш; 
- топилган ахборотларни қайта ишлай олиш. 
Республикамизда қарор топаётган бозор муносабатлари шароитида 
қайси йўналишлар тараққий этаётганлиги ва бунинг нималарга интилиш 
кераклигини белгилаб олмаган ҳеч бир таълим муассасасимуваффақиятли 
фаолият юрита олмайди. Бу ўринда ахборот таълим муҳити қуйидаги учта 
асосий вазифаларни бажаради: 
• ташқи муҳит субъектларига таълим муассасасининг ахборот таълим 
муҳити тўғрисида тасаввур ҳосил қилади; 
• олий таълим муассаси ходимларининг ўзаро бирдамлигини ошириш 
ва корпоратив ишчанлик муҳитини юзага келтиради
• олий таълим муассасасини ахборот таълим муҳити воситасида 
самарали бошқариш имконини беради. 
Таълим муассасасида ахборот таълим муҳити мақсадини белгилаш учта 
кетма-кет жараённинг даврий кетма-кетлигини эътиборга
олган ҳолда тузилади: биринчи даврда муҳитни таҳлил қилиш 
натижалари ўрганилади; иккинчи даврда - мос равишда амалга 
ошириладиган тадбирлар белгилаб олинади; учинчи даврда бевосита таълим 
муассасасининг ахборот таълим муҳити мақсади ишлаб чиқилади. 
Таълим муассасасида ахборот таълим муҳити мақсади тайёрланаётган 
мутахассисга - бўлажак ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар билан 
бевосита боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилади. Ўз навбатида бўлажак ўқитувчи 
шахсини шакллантиришда олий таълим муассасасини битиргандан кейинги 
бутун фаолияти давомида доимий равишда ўз-ўзини ривожлантириб 
боришига қаратилган сифатларни таркиб топтиришга алоҳида эътибор 
қаратилади. Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, республикамизда амалга 



Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling