Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
44 
масалаларни умумлаштириш, тадқиқот методикасини ишлаб чиқиш, эмперик 
материалларни йиғиш, таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва ҳоказо. Одатда курс 
ва битирув ишлар мавзулари олдиндан талабалар ҳукмига ҳавола қилинади, 
сўнг уларнинг бошқа босқичлари навбати билан амалга оширилади. 
Мавзулар талаба қизиқишига, унинг ташаббусига қараб танланади
шунингдек, долзарбликдан келиб чиқиб ҳам у ёки бу мавзу тавсия этилиши 
эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Курс иши ва битирув малакавий ишларининг математика фанига оид 
мавзуси назарий жихатдан ишлаб чиқилгандан кейин, тадқиқотнинг 
вазифалари белгиланади, унинг методикаси танланади ёки у қайтадан ишлаб 
чиқилади, модификацияси яратилади. Бунинг учун бир нечта илмий тадқиқот 
методлари, методикалари муайян тартибда қўлланишлари изоҳлаб ва асослаб 
берилади. Буларнинг барчаси ўқитувчи билан талабаларнинг ҳамкорликдаги 
ижодий изланиш фаолиятида босқичма босқич рўёбга чиқади. Тажриба 
ишлари тадқиқот принциплари, шартлари, қоидалари, босқичлари, 
мезонлари, эксперимент материаллари хусусияти, ёш давр қонуниятларига 
тўла асосланган ҳолда олиб борилади. Бу аснода четга оғиш, шароитни 
ўзгартириш, вазиятни чеклаштириш, синалувчиларга ёрдам бериш, муддатни 
чўзиш сингари ҳолатларга йўл қўйиш қатъий тақиқланади.
1.2.-жадвал 
Талабаларни баҳолаш мезонлари ва ўлчовлари 
Курс иши ва битирув малакавий ишлари бўйича ўқитувчи ва талаба
ҳамкорликда таҳлил ўтказиш мезонлари ва ўлчовлари 

Материаллар билан умумий тарзда танишиш;

Материалларни тартибга келтириш;

Статистик методларни қўллаш;

Эмперик материалларни жадвалларга жойлаштириш;

Миқдорий таҳлил қилиш;

Уларни график, схематик тарзда намоён қилиш;


45 

Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling