Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида
- § Талабаларининг ахборотлашган таълим муҳитида мустақил иш
Download 3.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Monograph
1.2- § Талабаларининг ахборотлашган таълим муҳитида мустақил иш
фаолиятини такомиллаштириш методикасининг ўзига хос жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ахборот-методик хизмати томонидан 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш учун тасдиқланган “Математика” ўқув фан дастурида тушунтириш хати ва мустақил иш соатлари берилган бўлиб, бўлимларнинг мазмуни юқоридагидек такрорланган. Олий таълим муассасаларига кириш тестларига математикага тегишли баъзи мавзулар бўйича тестлар киритиш юзасидан берилган таклифлар 19 натижасида 2016-2017 ўқув йилидан бошлаб мазкур бўлимга оид баъзи мавзулар бўйича тестлар киритилди, холос. Математика фанини ўқитишда масаланинг аҳамияти жуда катта бўлиб, талабаларда математикага бўлган қизиқишни орттириш, таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантириш учун таълим жараёнида амалий ва ностандарт характердаги масалалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ [49]. Кинематика ва динамика (жумладан, эркин тушиш, тезланиш билан ҳаракат, тўқнашишлар, гармоник тебранишлар [40]) функция, тригонометрия, ҳосила, интеграл мақбуллаштириш масалалари (жумладан, кучнинг максимуми, юзнинг минимуми) математик таҳлил ҳосила, интеграл аҳолининг ўсиши, радиоактив емирилиш, модданинг исиши ва совуши кўрсаткичли функция, иқтисодий математика (жумладан, банк иши, суғурта), кетма-кетликлар, савдо-сотиқ математикаси (жумладан, истеъмолчилар, товарлар) фикрларига кўра дифференциал тенгламалар ҳақида дастлабки тушунчага соат ажратилган. Ҳосила, интеграл ва дифференциал тенгламалар ёрдамида табиатдаги ва фанлардаги содда ҳодиса ва жараёнларнинг математик моделларини тузиш ва таҳлил қила олиш имкониятлари юзага келади [116]. Дарс жараёнларида кузатилган камчиликлардан бири, талабалар ўхшаш масалаларни бир хил усулдан фойдаланган ҳолда ечишади ёки математика фанини англамасдан туриб, формулаларни шунчаки ёдлаган ҳолда (ёндафтардан фойдаланиб) тест топшириқларини бажаришади. Талабаларнинг ахборотлашган таълим муҳитида мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришдa улaрнинг муcтaқил ишлaригa aлоҳидa ўрин aжрaтилaди. Мaмлaкaтимиздa бу борaдaги тaдқиқотлaрнинг aлоҳидa бўлимлaридa муcтaқил ишлaрнинг хилмa-хил турлaри кўрсатилган, Б.C.Aбдуллaевa [81], Р.A.Мaвлоновa [103], Х.Нажмитддинова [41], Д.Маматов [39], С.Турсуновлaрнинг [53] тaдқиқот ишлaридa буни ёрқин кўриш мумкин . Б.C.Aбдуллaевa тaдқиқот ишлaридa aкaдемик лицей талабалaрининг мaтемaтик тaфaккурини ривожлaнтириш масаласини ўргангaн. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling