Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида
Download 3.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Monograph
Novateurpublication.org
22 Д.И.Юнусова илмий тадқиқотида эса қаралаётган шахсга нисбатан математик ижодкорликнинг даражалари қўйидагича келтиради [60]. 1-даража-ўқув материалини тушунадиган, у материал юзасидан ўзининг аниқ тушунчалари ва қизиқишларини шу йўналишга ёки бўлимга нисбатан ифодаловчи фаолиятга эга бўлган шахс тушунилади. 2-даража-ҳар бир ўқув материалига юқори кўрсаткичли интеллектуал сезиш орқали фаолият кўрсатилиши тушунилади. Бу даражада тўгаракларда шуғулланувчилар ёки алоҳида махсус тайёргарлик кўрувчи талабалар шахсига мансуб. 3-даража-ҳар бир ўқув материалига алоҳида ўзининг оригинал мутахассислик даражасида ёндашиш метод ва кўринишларига эга бўлган фаолият билан ёндашувчи талабалар тушунилади. 4-даража-талабаларнинг математик объектлар устида олиб борилган изланишлари туфайли бошланғич натижаларга эришишлари тушунилади. 5-даража-талабаларнинг ўз кучи ва фаолиятига ишонган ҳолда моҳирлик ва қатъийлик билан илк бор эришган натижаларига кўра белгиланади. 6-даража-бундай даражадаги талабаларнинг қобилияти ривожини бутун синф, академик лицей, шахар ёки Республика миқиёсида тан олади [60]. М.У.Қўчқаров тадқиқот ишларида “Олий математика” фанини ўқитишда “талаба мустақил иш фаолиятини такомиллаштириш босқичлари (тайёрлов, асосий, креатив) акмеологик мотивация интенсивлиги ва барқарорлигини таъминлаш орқали дарс машғулотлари бўйича талабалар фикрини ўрганиш (feedback) ҳамда ўзаро ташриф (peer review) тизимини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган; “Олий математика” фанини касбга йўналтириб ўқитиш жараёнлари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таълим технологияларининг интеграциясини таъминлаш, талабаларнинг мустақил билим эгаллаш фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган “тьюторлик” ташкилий-методик ёрдам тизимини жорий этиш орқали такомиллаштирган [36]. “Олий математика” фанидан талабаларнинг мустақил иш фаолиятини самарали ташкил қилишга доир ўқув 23 машғулотларини лойиҳалаштиришнинг таркибий асослари (моделлаштириш, башоратлаш, конструкциялаш) масофавий таълим хизматлари, вебинар, онлайн, “blended learning”, “flipped classroom” технологияларини тизимли қўллаш асосида аниқлаштирган; “Олий математика” фанидан талабаларнинг мустақил иш фаолиятини такомиллаштириш методикаси индивидуал таълим траекторияларига асосланган ҳамда талабаларда креатив фикрлаш, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган интерфаол таълим имкониятларини кенгайтиришга алоҳида этибор қаратган” [36]. Тадқиқот ишимиз М.У.Қўчқаровнинг тадқиқот [36] ишига мавзу жихатдан яқин бўлса-да, мазмунан, педагогик ёндашув жиҳатдан ҳамда мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган методик воситаларни қўллаш борасида тубдан фарқ қилади. М.У.Қўчқаровнинг тадқоқот ишида мустақил иш фаолиятини такомиллаштириш шаклларидан дарслик, ўқув-илмий адабиётлар, мақолалар, монографиялардан фойдаланиш ҳақида тўхталиб ўтилган. Бундан ташқари, курс лойиҳа ва курс ишига тайёргарлик кўриш, амалий ва семинар машғулотларига тайёргарлик кўриш, маъруза ва ўқув фанларидаги алоҳида бўлимларни мустақил ўзлаштириш хақида маълумотлар келтирилган [36]. Тадқиқот ишимизда биз мустақил иш фаолиятини ташкил этиш мустақил иш фаолиятини самарали ташкил этиш воситаларидан бири сифатида электрон таълим ресурсидан фойдаланишнинг афзалликларини, “Математика фанидан амалий ва мустақил ишлар” номли ўқув қўлланмамиздаги методик топшириқлар асосида мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришнинг янги усулларини келтириб ўтганмиз. Х.Нажмиддинова “Олий таълим муассасаларида алгебрани ўқитишда талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятларини шакллантириш методикаси” номли тадқиқот ишида олий таълим муассасаларида алгебрани ўқитишда талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятларини шакллантиришнинг мавзу материаллари - мавзудаги “таянч”, “асосий” ва “хосилавий нуқта”ларга нисбатан ёндошувга асосланган методикасини ишлаб чиққан [41]. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling