Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
26 
Мустақил фикрлайдиган талабаларни тарбиялаш давлатимиз таълим ти-
зимининг асосий мақсадларидан биридир.
Анъанавий таълим билан талабанинг мустақиллигини шакллантиришга 
йўналтирилган таълим ўртасидаги фарқни қуйидагича кўрсатиш мумкин.
1.1 жадвал 
Анъанавий таълим билан талабанинг мустақиллигини 
шакллантиришга йўналтирилган таълим ўртасидаги фарқи 
Анъанавий таълим 
Мустақил иш фаолияти 
Талабалар ўқитувчининг кўрсатма-
ларини сустлик билан бажарадилар.
Талабалар ўқиш жараёнида фаол 
иштирок этадилар.
Ўқитувчи талабалар нима ўрганиши 
зарурлиги борасида қарор қабул 
қилади.
Талабалар ўзлари нима ўрганишлари 
борасида қарор қабул қиладилар.
Талабалар ўқитувчига “қарам”, ўқиш 
жараёнида 
қандай 
ахборот 
манбаларидан фойдаланиш ҳақида 
қарор қабул қила олмайдилар.
Талабалар тадқиқот кўникмаларини 
ривожлантирадилар, 
керакли 
адабиётларни мустақил танлайдилар 
ва маълумоларни қайта ишлай-
дилар.
Дарсдаги машқлар талабаларни хаётий 
масалаларни ечишга тайёрламайди.
Талабалар нафақат ўқиш учун, балки 
ҳаёт учун ҳам зарур бўлган амалий 
кўникмаларни шакллантирадилар.
Талабалар 
ўқишга 
ҳаққоний 
қизиқмайдилар.
Талабаларнинг дарсга қизиқиши 
ортади.
Ахборотлашган таълим муҳитида мустақил иш фаолиятининг устувор 
омилларидан бири талабанинг билим олиши учун ўзи масъул бўлиши, 
жавобгарликни ҳис қилишидадир. У ўқитувчига қарам эмас, у нимани ва 


27 
қандай қилиб ўрганишни ҳал қила олади. Бундай талаба ўзининг 
камчиликларини билади ва улар устида ишлайди.
Бунда ўз таълимини мустақил режалаштириш қобилияти ҳам муҳимдир.
Талабаларга дарс мобайнида, ҳам уй вазифалари, ҳам курс ишлари ва 
бошқа турдаги ишларни бажаришда кичик гуруҳларда ишлашга имконият 
яратиш лозим. Кичик гуруҳдаги ҳар бир талабанинг иштироки зарур бўлган 
топшириқлар тавсия этиш мумкин. Кичик гуруҳларда бажариладиган 
ишларнинг самараси қандайдир бир маҳсулот (тадқиқот, деворий газета, 
буклет ва б.) бўлиб, ҳар бир талаба уни тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшиши 
керак бўлади. Кичик гуруҳларда бажариладиган оммавий топшириқлардан 
бири талабаларнинг ўтилган мавзулар бўйича такрорлаш тестлари 
тузишидир.
Олий таълим тизимида мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришда 
қуйидаги мустақил иш турларидан фойдаланиш мумкин: 

Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling