Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


-расм. Ахборотлашган таълим муҳитида мустақил иш фаолиятини


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   77
Bog'liq
Monograph

1.6-расм. Ахборотлашган таълим муҳитида мустақил иш фаолиятини 
такомиллаштириш тузилмаси 
Расмдан ахборотлашган таълим муҳитида мустақил иш фаолиятини 
такомиллаштиришда амалий технологиялардан фойдаланиш, бу соҳадаги 
номутаносибликни 
ўқув 
жараёнини 
индивидуаллаштириш, 
таълим 
технологияларининг дидактик имкониятларини хисобга олиш кераклиги 
кўзга ташланади. Тадқиқот ишида математикадан талабаларнинг билимларни 
мустақил эгаллаш, иш фаолияти усулларини аниқлаш ва қўллаш, муаммони 
аниқлаш, масалани ҳал қилишнинг йўлларини топиш, билимларни 
умумлаштириш, тахлил қилиш, натижаларни қайд этиш; математикани 
ўрганишда бошқа фанлар билан ҳамда назария ва амалиёт ўртасида 
алоқасини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Бу талабаларнинг ўқув-
билиш ва ижодий фаолиятини жонлантиради, лаборатория ва амалий 
машгулотларда ўқув-тадқиқот, амалий фаолиятга узлуксиз ва босқичма-
босқич жалб қилинишига имкон яратади. Математика таълимидаги узвийлик, 
назарий ўқув материалларига, лаборатория ва намойиш тажрибаларига 
боғлик. Бугунги кунда математикадан ўқув материалларининг мазмуни, 
таълим бериш методикаси ва усуллари ўзгарди, лекин мустақил иш фаолияти 
машғулотларини ўтказиш шакллари ўзгаришсиз қолмоқда. Бу масалаларни 
ҳал этишда, математикадан мустақил иш фаолиятини такомиллаштириш 


Novateurpublication.org 
38 
асосларини ишлаб чиқиш, мустақил ўқув фаолиятларини ривожлантириш, 
усул ва воситаларидан фойдаланиш ва ўқув технологияларини қўллаш 
ҳакидаги масалаларни кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Математикадан 
мустақил иш фаолияти самарадорилигига эришишда мустақил иш 
фаолиятининг узвийлиги; илмий-амалий асосга эга эканлиги; тизимли, 
узлуксиз ва мақсадга мувофиқ ташкил этилиши; ягона мақсадга 
йуналтирилганлиги; уни ташкил этишга янгича ёндашув ҳамда талабанинг 
ёшга хос ҳусусиятларини инобатга олиш тамойилларига амал қилиш 
муҳимлиги эътиборга олинди. Мустақил иш фаолияти мақсадларини 
аниқлаштиришнинг аҳамияти тадқиқот ишида алоҳида таъкидланди. Бунда 
талаба мавзуни мустақил равишда ўқиб, ўрганганидан кейин мавжуд 
маълумот ва хулосаларни бир-биридан фарқдайди; далил ва таҳминларни 
билади; сабаб, ҳатоликларни аниқлайди; ходиса мохиятига боғлик бўлмаган 
фикрларни ажратади; асосланган ва асосланмай берилган баҳолар чегарасини 
аниқлайди. Ўқув бирликлари сонининг ҳар бир машғулотда 6-7 та бўлиши 
кераклиги, акс холда ортиқча ахборотларни талабалар хотирада сақлаб қола 
олмасликлари таъкидланди. 
Ахборотлашган 
таълим 
муҳитида 
мустақил 
иш 
фаолиятини 
такомиллаштириш мазмунини белгилашда: олий таълимдаги йуналишларини 
эътиборга олиш, мазмунига математика фанининг асосларини сингдириш
талабаларда 
мустақил 
эгаллаган 
билимларини амалиётда қўллаш 
малакаларини 
шакллантириш, 
фаолликларини 
ривожлантириш, 
дарсликларни кўпайтириш, математика фани ўқитувчиларининг педагогик 
билими ҳамда маҳоратини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва 
амалиётга жорий этиш муҳимлиги таъкидланди. 
Ахборотлашган таълим муҳитида математика фанидан мустақил иш 
фаолияти oлий таълим муассасасида ўқув жараёнининг таркибий қисми 
бўлиб, у қуйидаги сoҳаларда бажарилади: 
1. Ахборотлашган таълим муҳитида математика фанидан маъруза 
мавзуси ва матeриали бўйича мустақил иш фаолияти: маърузада баён 


39 
қилинган асoсий тушунчалар, муҳим математик масалаларни идрoк eтиш ва 
англаб oлиш учун маърузадан кeйин ўз ёзувлари (кoнспeкти) ни тартибга 
кeлтириш, тавсия eтилган ўқув адабиётлари, электрон адабиётлари биринчи 
манбаларни ўрганиш билан ўз ёзувларига тузатишлар киритиш ва тўлдириш, 
ўқилган манбалардан қўшимча матнлар oлиш. 
2. Ахборотлашган таълим муҳитида математика фанидан амалий 
машғулoтларга, сeминар ва лабoратoрия ишларига тайёргарлик сoҳасида 
мустақил иш фаолиятини такомиллаштириш: аxбoрoтларни тартибга 
кeлтириш, савoллар тузиш, жавoблар ҳoзирлаш, ўқув машғулoти 
лoйиҳаларини тузиш, савoл - жавoбларга, муҳoкамада қатнашишга, амалий 
ишларни бажаришга тайёрланиш. 
3. Ахборотлашган таълим муҳитида математика фанидан рeфeратлар, 
маърузалар, курс ишларини ёзиш бўйича ўқув - билув тoпшириқларини 
бажариш бўйича мустақил иш фаолияти. 
4. Ахборотлашган таълим муҳитида математика фанидан назoрат 
ишлари (жoрий, oралиқ, якуний назoрат ишлари) сoҳасида ўқув - билув 
тoпшириқларини бажаришга дoир мустақил иш фаолияти. 
5. Ахборотлашган таълим муҳитида математика фанидан малакавий 
амалиётлар билан бoғлиқ ўқув - билув тoпшириқларини мустақил бажариш: 
пeдагoгик амалиёт, ишлаб чиқариш амалиёти билан бoғлиқ ўқув-билув 
тoпшириқлари шулар жумласига киради. 
6. Ахборотлашган таълим муҳитида математика фанидан маxсус курс ва 
маxсус сeминарларни ўрганиш билан бoғлиқ мустақил иш фаолияти: маъруза 
мавзусига дoир адабиётларни ўқиб, ўрганиб, бирoр масала бўйича матн 
тайёрлаш, маъруза ўқишга ҳoзирланиш кабилар. 
7. Ахборотлашган таълим муҳитида математика фанидан малакавий 
битирув ишлари, магистрлик монография сини тайёрлаш сoҳасида мустақил 
иш фаолияти [29].
Олий таълимда ахборотлашган таълим муҳитида математика фанидан 
мустақил фаолиятининг шакллари, методлари хилма хил бўлиб, фанни 



Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling