Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
60 
-режалаштирилган сгратегияга мос равишда успувор йўналишларни 
белгилаб олиш; 
- танланган сгратегия ҳамда таълим муассасасидаги жараёнларнингўзаро 
мувофиқлигини таъминлаш. 
Ҳар қандай стратегияни амалга ошириш жараёнини бошқариш 
алгоритмини аниқ ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш даражасида 
аниқлаштириб олиш талаб этилади. Шундай қилиб, ишлаб чиқилган 
стратегиялар асосида муассаса ахборот таълим муҳитининг функционал 
тизимларини ривожлантириш дастури шакллантирилади ва уларнинг рўёбга 
чиқарилиши орқали мутахассисларни шахсга йўналтирилган ёндашув 
талаблари асосида муваффақиятли тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар 
яратилади. 
“Педагогика фанидан изоҳли луғат” да “мустақил иш фаолияти” 
тушунчаси эгаллаши лозим бўлган малакани мустаҳкамлаш, қўшимча 
материални ўрганиш мақсадидаги ўқув шакли деб қаралади. Айни вақтда 
илмий ва ўқув адабиётларда “Мустақил иш фаолияти”, “Ўзини тарбиялаш”, 
“Мустақил иш фаолиятини такомиллаштириш” тушунчаларидан синонимлар 
сифатида фойдаланилмоқда.
Олий таълим тизимида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқув 
машғулотларини кузатиш давомида шу нарса аниқландики, мустақил иш 
фаолиятини такомиллаштириш харакатга ундовчи, онгли қизиқиш, ҳавас 
уйғотувчи куч бўлиб ҳисобланади. Онгли қизиқиш - мустақил фаолиятнинг 
энг муҳим кўрсатгичи, юқори даражасидир. Бу эса математика фанидан дарс 
бераётган ўқитувчилар маҳоратининг даражасига боғлиқлиги сабабли 
талабаларда у ёки бу фан ёхуд касб мутахассислигига нисбатан қизиқиш 
шаклланади.
Педагогик ва услубий адабиётларда мустақил иш фаолиятининг 
қуйидаги белгилари ажратилади: дидактик, ташкилий, психологик ва 
бошқалар. Шунинг учун мустақил иш фаолиятининг моҳиятини ўрганишда 
турли йўналишлар: дидактик, ташкилий, психологик ва бошқалар пайдо 


61 
бўлади. Кўпчилик муаллифлар тадқиқот мақсадларига қараб, ушбу 
йўналишларнинг бир ёки иккисини афзал кўради. Натижада "мустақил иш 
фаолияти" тушунчасини аниқлашда турли ёндашувлар мавжуд эканлиги 
намоён бўлади (2.1-расмга қаранг).

Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling