Жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви концепцияларининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва йўналишлари


Download 0.68 Mb.
bet2/3
Sana17.10.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1705421
1   2   3
Bog'liq
2гмавзу

«Глобаллашув» тушунчаси илк бор америкалик олимлар томонидан фанга киритилган эди. Иқтисодчи олимлардан бири Т. Левит ўзининг «Бозорларнинг глобаллашуви» номли мақоласида глобаллашувни олдин тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада кўп кўрсаткичларга эга бўлган истеъмол товарларини стандартлашиши учун глобал бозорлар пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган янги тижорат воқелиги деб таъриф берган эди.

  • «Глобаллашув» тушунчаси илк бор америкалик олимлар томонидан фанга киритилган эди. Иқтисодчи олимлардан бири Т. Левит ўзининг «Бозорларнинг глобаллашуви» номли мақоласида глобаллашувни олдин тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада кўп кўрсаткичларга эга бўлган истеъмол товарларини стандартлашиши учун глобал бозорлар пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган янги тижорат воқелиги деб таъриф берган эди.

Иқтисодчи олим Н. Трифт эса глобаллашув жараёнининг қуйидаги жиҳатларини алоҳида ажратиб кўрсатган эди:

  • Молиявий марказлашувнинг кучайиши. Унинг ёрдамида кредит маблағлар шакллантирилиб, берилган кредитлардан фойдаланиш ва шунингдек ишлаб чиқариш устидан капиталнинг ҳукмронлиги ўрнатилади.
  • -Иқтисодиётда ахборотлар аҳамиятининг ошиши.
  • -Глобал олигополиянинг тўхтовсиз кенгайиши.
  • -Трансмиллий корпорациялар сонининг ортиши.
  • -Иқтисодий дипломатиянинг шаклланиши ва миллий давлат ҳокимиятининг глобаллашуви.

Россиялик олима И.Г. Владимированинг фикрича, глобаллашув жаҳон иқтисодиётида байналминаллашувнинг энг юқори босқичидир

  • жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви- жаҳон иқтисодиётининг ўзаро боғлиқ бўлган турли ишлаб чиқариш соҳа ва жараёнларининг кучайиб бориши, жаҳон хўжалигида товарлар, хизматлар, капитал, ишчи кучи ва билимлар бозорини аста секинлик билан ягона бозорга айланишини билдиради

Жаҳон хўжалигини глобаллаштириш – ХХ асрнинг 1980 йиллар охири 1990 йиллар бошида кенг илмий айланмага киритилган нисбатан янги тушунчадир. Бу даврга қадар “глобаллаштириш” атамаси замонавий иқтисодиётда йирик халқаро компаниялар маҳсулотларининг алоҳида савдо бозорлари ва мувофиқ тарзда ягона миллий ёки хорижий бозорни эгаллашга эмас, балки ҳамма бозорларда, яъни глобал миқёсда савдо қилишга йўналтирилган корпоратив стратегияларни бирлаштириш каби муайян, ўзига хос ҳодисани белгилаш учун фойдаланилган.

  • Жаҳон хўжалигини глобаллаштириш – ХХ асрнинг 1980 йиллар охири 1990 йиллар бошида кенг илмий айланмага киритилган нисбатан янги тушунчадир. Бу даврга қадар “глобаллаштириш” атамаси замонавий иқтисодиётда йирик халқаро компаниялар маҳсулотларининг алоҳида савдо бозорлари ва мувофиқ тарзда ягона миллий ёки хорижий бозорни эгаллашга эмас, балки ҳамма бозорларда, яъни глобал миқёсда савдо қилишга йўналтирилган корпоратив стратегияларни бирлаштириш каби муайян, ўзига хос ҳодисани белгилаш учун фойдаланилган.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling