Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Карьера маркази ҳақида


Download 13.41 Kb.
Sana05.04.2023
Hajmi13.41 Kb.
#1274361
TuriДиплом
Bog'liq
Карьера маркази ҳақида маълумот


Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
Карьера маркази ҳақида
МАЪЛУМОТ

Карьера маркази 2022 йил 30 августдаги 411-х сонли буйруқ асосида ўз фаолитини олиб боради. (Аввал “Амалиёт, иш ўрганиш ва касбий ўсишни мониторинг қилиш” бўлими бўлган.) Карьера марказининг асосий фаолияти университет талабаларининг бандлиги (стажировка), амалиёт жараёнлари, ҳар ўқув йилининг битирувчилари иш бн бандлиги мониторинги билан шуғулланади. Университет ҳуқуқий, сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий йўналишларни қамраб олганлиги учун битирувчилар нафақат соҳалар бўйича кўплаб корхона-ташкилотларда, балки нуфузли давлат идораларида ҳам фаолият юритишига жуда кенг имкониятлар яратилган. ЖИДУ битирувчилари фаолият юритиб келаётган ташкилот ва идоралар:


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Савдо – саноат палатаси;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Вазирликлар ва бошқа давлат идораларини кўплаб санаб ўтиш мумкин. ЖИДУ битирувчиларининг фаолият олиб боришлари учун жуда кенг имкониятлар мавжуд. Ҳаттоки нодавлат ташкилотлардан ҳам мунтазам равишда битирувчи курс талабалари ва битириб кетган талабалар учун вакант жойлар ҳақида маълумот тақдим этилади.
Ҳар ўқув йилида битирувчи курс талабалари учун Карьера куни ташкиллаштирилади. Университет билан ҳамкорлик қилаётган ва меморандум тузилган ташкилотлардан вакиллар қатнашган ҳолда тадбир уюштирилади, талабалар ва битирувчилар иш билан таъминланиши кафолатланади.
Карьера марказида талабаларнинг корхона ва ташкилотларда стажировка ўташлари учун ҳам имкониятлар яратиб берилади.
Download 13.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling