Жарқўрғон Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида
Download 470.5 Kb.
|
баённомалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Э Ш И Т И Л Д И
Жами: (22 нафар).
К У Н Т А Р Т И Б И:Мактабгача таълим ташкилотларида 2020 – 2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш, “Илк қадам” мактабгача таълим ташкилотинингг Давлат ўқув дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 30-августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш хужжатлари тасдиқлаш тўғрисида”ги 155-сонли буйруғи асосида норматив-хуқуқий хужжатларнинг юритилиши тўғрисида Э Ш И Т И Л Д И: Йиғилишни давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси раҳбари Р.Шарипов очиб кун тартибида масала юзасидан сўзни мактабгача таълим бўлими мудир ўринбосари Ж.Исмадияровга берди. Кун тартибидаги масала юзасидан яъни, мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг 2020-2021 ўқув йилидаги хужжатларнинг юритилиши юзасидан “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастурининг мазмун-моҳияти хақида гапириб ўтди. Шундан сўнг бўлимнинг маъсул ходимлари Н.Камолова, М.Темиров, Б.Хакимов ҳамда К.Исмоиловлар кадрлар билан ишлаш ҳолатлари, буйруқлар китобларининг юритилиши, маънавият соатларининг ташкил этилиши. оммавий ва маъданий тадбирларнинг ташклотларда ўтказилиш тартиби, “Илк қадам” мактабгача таълим ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари, Давлат ўқув дастури, Давлат талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 30-августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш хужжатлари тасдиқлаш тўғрисида”ги 155-сонли буйруғи асосида норматив-хуқуқий хужжатларнинг юритилиши юзасидан тушунчалар берди. Жумладан: Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг меъёрий хужжатлари юритилиши ҳамда номенклатур асосида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастури асосида ўқув йили давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида тушунчалар берди. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият кўрсатаётган тарбиячилар “Илк қадам” давлат ўқув дастури, болаларни қайд этиш дафтари (табель, фильтир, патронаж, ва ота-оналар тўғрисидаги маълумот), иш журнали (Кун тартибини режалаштириш), боланинг ривожланиш кўрсаткичлари харитаси (бир йилда уч маротаба – сентябрь, декбарь, май ойларида), таълим фаолиятини тематик режалаштириш тўплами, гурух ота-оналар йиғилиши баённомаси (1-йилда 4 марта) дафтарларини юритади. Мактабгача таълим муассасаларининг давлат ўқув дастури бу: Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланиши борасидаги давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий хуқуқий хужжат бўлиб дастурда педагог жамоанинг мақсад ва вазифалари ҳамда таълим-тарбия жараёнининг асосий ғояси ўз аксини топади. Давлат ўқув дастури мактабгача таълим муассасаси ота-оналар, мактаб ва маҳалла жамоатчилиги билан ҳамкорлик ишларини назарда тутади. Илк қадам дастури асосида ўқув тарбия тамойилини ташкил этиш яъни хавфсизлик – болаларни жисмоний ва психологик хавфсизлигини таъминлаш, дўстона ва қулай мухит билан таъминлаш, кетма кетлик – оддийдан мураккабга, эгалланган билимлардан янги билимларга аста –секинлик билан ўтиш, мослашувчанлик – мухитга караб фаолиятни алмаштириш, яхлитлик–болаларни хар томонлама баркамол ривожланишларини таъминлаш, ҳамкорлик – таълимнинг кейинги босқичига қулай ўтишни таъминлаш орқали таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ҳақида гапириб ўтдилар. Давлат талаблари, давлат дастури, йиллик мавзули режа, ўқув-тарбиявий ишини хафталик режалаштириш, болани ривожлантириш харитаси, бола ривожланишини кундалик кузатуви каби ишларни ташкил этиб дастур 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун ишлаб чиқилганлиги шу билан бирга янги авлод дастурининг бир қатор афзаллик мавжуд бўлиб улар қуйидагилар, болаларни билим олишга ўргатиш эмас, қизиқишларини ошириш, илк бора МТМда мавзули режалаштириш бошланган, илк бора болани ривожлантириш харитаси ташкил этилган, ҳар бир МТМ ўзининг вариатив дастурини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлганлиги тўғрисида бўлим маъсул ходимлари томонидан тушунчалар берилди. Ўқув-тарбиявий фаолиятни режалаштириш таълим шароитларига боғлиқ ҳолда интеграция, хилма-хиллик ва мослашувчанлик тамойилларидан таркиб топади. Ўқув-тардбиявий фаолиятда қуйидаги режалаштириш турлари мавжуд; йиллик мавзувий, хафталикка бўлинади. Йиллик мавзувий режада ҳар бир ёш гуруҳи учун ой мавзулари ва ҳафта мавзулари акс эттирилади. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳудуд ёки бошқа хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ўзининг йиллик мавзувий режасини тузишга хақли. Мазкур мавзувий режа мактабгача таълим муассасасининг Педагогика кенгашида тасдиқланади. Хафталик режа эса йиллик мавзуий режага асосланади ва ҳафтанинг кичик мавзулари, шунингдек, мазкур мавзу бўйича ўтказиладиган тадбирларни ўз ичига олади. Хафталик режа хилма-хил ва мослашувчан бўлиши лозим. Хафталик режа – бу тарбиячининг иш журнали ва машғулотлар конспекти, тарбиячининг иш журнали қуйидаги бўлимлардан ташкил топади: титул варағи; гуруҳнинг илиқ ва совуқ даврдаги кун тартиби; эрталабки бадантарбия комплекси; гуруҳда сентябрдан августгача бўлган таълим жараёнини режалаштириш таркибига эрталабки суҳбат, сайр, куннинг иккинчи ярми киради; ҳафталик иш таҳлили; иловалар; Машғулотлар конспектларида эрталабки машғулотлар, фаолиятнинг қисқача таърифи, зарурий жиҳозлар ифодаланади. Мазкур конспектлар тавсиявий характерга эга ва тарбиячи томонидан ижодий ўзгартирилиши мумкин. Бундан ташқари таълим дастури – МТМ давлат ўқув дастурига асосан муайян ёш гуруҳида ташкил этиладиган таълим жараёнини амалга оширишга хизмат қилувчи муҳим хужжат бўлиб, у қўйилган мақсадларга эришишни таъминлаши лозим. Дастур тарбиячи илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожига оид давлат талаблари асосида боалар ривожланишининг муайян шароитлари, эхтиёжлари ва хусусиятларини ҳисобга олган холда таълимнинг индивидуал педагогик моделини қандай яратаётганини кўрсатиб бериши лозим. Шу жумладан дастур учта асосий бўлимни қамраб олади: Download 470.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling