Жавоб: Х – композитор, операнинг муаллифи. Аслида композитор яратган бетакрор ва жозибадор мусиқа ва ариялар томошабинни мафтун қилади, албатта чиройли овоз соҳиби ижросида.
Савол 67:
“Менга ёқар, Х массиз мен боис,
Менга ёқар, Х масман сиз боис.
Менга ёқар, оғир заминнинг шари
Пойимизда оқиб ётмас сарсари..
Диққат савол: Х ни аниқ топиб ёзиб беринг?
Жавоб: Х – Бемор. Бу тўртлик рус шоираси Марина Светаева ижодидан эди. Ушбу машхур тўртликни “қушдай енгил булинг…” фильмида эшитгансиз..
Савол 68: Ўктам Саидовнинг ушбу картинасида Х ни кўришимиз мумкин. Х бешликнинг биридир. Савол Х билан қандай сўз бирикмаси алмаштирилган.
Жавоб Намоз ўқиш
Изох Яхшилаб қарасангиз тошлар тимсолида намоз ўқиб ўтирган одамларни кўришингиз мумкин.
Савол 69: Бу сўз қадимги ҳиндларнинг Санскрит тилидан кириб келган ва “қум” маъносини англатган. Ҳозир у деярли барча тилларда деярли бир хил шаклга ега. У ном билан бир саноат ишлаб чиқариш масулоти деб номланади. У нима?
Жавоб: Шакар (сугар, сукор, саар).
Савол 70: Уни умримиз давомида икки ёғоч отлар орасидан излаймиз. Улар орасида Хитой ҳам бор. Уни 811 бор ўқишимиз мумкин. Сизларни ҳам ундан бахраманд бўлишга чақирамиз. Биз нима ахтаряпмиз?
Жавоб: илм
Савол 71: Блиц-савол
1. Аргентина ва Британия ўртасидаги можароли орол?
Жавоб:-Фолкленд
2 Диего Марадонна футболчи сифатида нечта жахон чемпионатида иштирок этган?
Жавоб:- 4 та
3. Аргентинадаги энг баланд чўққи?
Жавоб:-Аконкагуа
Савол 72:
Хўроз қичқирмаса ҳам тонглар отаверади,
Яхшими ёмон кунлар, умринг ўтаверади.
Бу оламнинг чеки ё, чегарасиз коинот,
Борлиқ абадий, ҳаёт давом этаверади.
Кимгадир қибла эрур дунёнинг тўрт томони,
Лек офтоб шақрдан чиқиб, ғарбга ботаверади.
Дерларки юрган дарё, ўтирган бўйра,
………… .… ……., ётган ётаверади.
Диққат савол: Нуқталар ўрнига шеър қаторига мантиқан тўғри келадиган ўзбек халқ нақлини топиб ёзинг?
Do'stlaringiz bilan baham: |