Йилларда Меҳнат бозорида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар шарҳи
–жадвал Ўзбекистон Республикасида норасмий меҳнат билан бандлик динамикаси, (минг киши)
Download 1.19 Mb.
|
21 asr
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар 2001 й. 2005 й. 2010 й.
- - 21,5 Иқтисодиётнинг норасмий секторида 2985,1 3559,7
- 8 марта Меҳнат ресурслари 12817,4 14453,2
- Шу даврда олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсди, ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етди.
- Ўзини ўзи банд қилишнинг ёлланма ходимга нисбатан афзалликларини қуйидагиларда кўриш мумкин
1–жадвал Ўзбекистон Республикасида норасмий меҳнат билан бандлик динамикаси, (минг киши)
Меҳнат соҳасидаги кенг ислоҳотлар натижасида 2016-2020 йилларда меҳнат органлари томонидан касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилган фуқаролар сони 8,8 баробар ошган. Ишсизларни жамоат ишларига жалб этиш кўрсаткичи 65 баробар ортган. Шу даврда олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсди, ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етди. Таъкидлаш лозимки, норасмий меҳнат билан бандликни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ва уни бартараф этишга қаратилган ечимларни ҳал этиш давлатнинг бандлик сиёсатида муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги замонда аҳоли бандлигини таъминлашда бандликнинг ностандарт шакллари, жумладан, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишининг ўсиши меҳнат бозори мослашувчанлигининг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Иқтисодий инқирозлар, айниқса, COVID-19 пандемияси даврида ва ундан сўнг барқарор бўлмаган иш билан банд ходимларга кўпроқ таъсир қилиши ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида бандликнинг ностандарт шаклларидан кенг фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, Европа Иттифоқида бандликнинг ностандарт шаклида банд бўлган ходимлар жами иш билан бандликнинг деярли 40 фоизини жумладан, Нидерландияда деярли 50 фоизини ташкил қилади. Аҳолининг норасмий меҳнат билан бандлигини камайтиришнинг муҳим воситаларидан бири сифатида ностандарт иш билан бандлик шаклларидан кенг фойдаланиш (масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида, ўзини ўзи банд қилиш, фриланс, аутсорсинг, вақтинчалик, мавсумий бандлик, уйда бандлик) ва хусусан ўзини ўзи банд қилишни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида махсус мобиль илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилиши, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида (245 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлаш орқали уларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмаслиги белгиланган. Ҳозирги кунда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун 68 та фаолият (ишлар, хизматлар) турлари тасдиқланган бўлиб, уларни янада кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Натижада, 2021 йил 1 июль ҳолатига 852,4 минг нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилди. Шундан 310,1 минг нафарини 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ташкил этади. ХМТнинг маълумотига кўра, дунёда жами иш билан бандликда ўзини ўзи банд қилганлар улуши 42,5 фоизни ташкил қилади. Масалан, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва АҚШда ўзини ўзи банд қилганлар аҳолига кенг хизмат турларини, 400 дан ортиқ фаолият (тадбиркорлик, ижтимоий, риэлтор, воситачилик, консультатив хизматлар, реклама, чакана савдо ва бошқалар) кўрсатадилар ва Ўзбекистонда ушбу фаолият турларида ўзини ўзи банд қилишнинг имкониятлари ҳали анча кенгдир. Бизнинг фикримизча, ўзини ўзи банд қилишни инсон ресурсларини бошқариш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш лозим. Ўзини ўзи банд қилишнинг ёлланма ходимга нисбатан афзалликларини қуйидагиларда кўриш мумкин: – ўзига раҳбар бўлиш ва ўз иш фаолиятини тўлиқ назорат қилиш ҳамда якуний маҳсулот учун ўз овозига эга бўлиш; – кўпроқ даромад олиш имкониятига эга бўлиш, фрилансерлар ёлланиб ишлайдиганларга нисбатан кўпроқ пул топадилар ва йўл харажатларини тежаган ҳолда уйда ўтириб, бола парвариши билан ҳам шуғулланиш имконияти пайдо бўлиши; – ишнинг турли-туманлиги билан баҳраманд бўлиш, доимий ишга мослашиш, ўз маҳоратини ошириш ва янгилаш, ҳар бир янги мижоз билан янги чақириқ, даъват туфайли ижодкор бўлиши ва ўз бизнесини очиши; – ўзи учун кун тартибини ўрнатиш, белгиланган иш жадвалининг мавжуд эмаслиги ва иш соатларининг мослашувчанлиги; – ўз мижозларини танлаши ва кимга хизмат кўрсатиш ҳуқуқига тўлиқ эгалик қилиши. Меҳнат бозорида инклюзивликни таъминлаш, ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш мақсадида улар учун алоҳида дастур ва чора-дастурлар қабул қилиниши натижасида аҳолининг ушбу гуруҳларини меҳнат фаолиятига фаол жалб этишга эришилмоқда. 2017-2020 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётига 33,3 млрд.долл. хорижий инвестициялар, шу жумладан, 22,7 млрд.долл тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилиши натижасида мамлакатимизда барқарор янги иш ўринларининг яратилиши ва ўсиши кузатилмоқда. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling