Йилларда Меҳнат бозорида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар шарҳи
Download 1.19 Mb.
|
21 asr
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1–расм. Норасмий меҳнат билан бандликнинг келиб чиқиш омиллари
Биринчидан, иқтисодиётнинг расмий секторида иш топа олмаган инсон ресурсларини иш билан ва натижада даромад олишларини таъминлаб, ишсизликни камайтиради (ночор қолганлар учун ҳақиқий ижтимоий ҳимоя воситаси), қашшоқликни олдини олади ҳамда ўз даромадларини расмий секторда сарфлаб, ички талабни ошиши ва ЯИМнинг ўсишига туртки бўлади.
Иккинчидан, норасмийлик кўп ҳолларда бизнес бошлашнинг бир усули сифатида расмий секторга ўтишга қадам ҳисобланади. Норасмий меҳнат билан бандлик бутун дунёда кенг тус олган ҳодиса бўлиб, унинг кўламини камайтириш давлатнинг бу соҳада тизимли комплекс сиёсат олиб боришини талаб қилади. Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоботига кўра, дунёда 10 та ишчидан 6 та (иш билан бандларнинг 61%) ва 5 та корхонадан 4 таси яширин иқтисодиётда норасмий фаолият юритади. Норасмий меҳнат билан бандликнинг шаклланишини иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва маданий омилларга эга бўлган ҳамда пировард мақсади иқтисодий фойда олишга қаратилган ва аксарият ҳолларда мажбурий кўринишдаги иқтисодий фаолият ҳисобланади (1–расм). 1–расм. Норасмий меҳнат билан бандликнинг келиб чиқиш омиллари Норасмий меҳнат билан бандлик яширин иқтисодиётнинг таркибий қисми сифатида унинг даражасини камайтириш тўғридан-тўғри яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш билан узвий боғлиқликни ва давлатнинг самарали кенг комплекс чора-тадбирлар орқали ҳал этиш заруратини кўрсатади. Норасмий меҳнат билан бандликнинг юқори даражаси мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун турли хавфларга сабаб бўлиши туфайли уни иқтисодий хавфсизлик тизими мезонларига киритиш муҳимлиги илмий асосланди. Унинг юқори даражаси мамлакат тараққиёти, ижтимоий зиддият, тенг рақобат муҳити, тенгсизлик, табақаланишнинг кучайиши, аҳолининг расмий ижтимоий тизимида тўлиқ қамраб олинмаслиги, жамиятда ҳуқуқ тартиботига амал қилмаслик, молиявий йўқотишлар ва бошқа ижтимоий–иқтисодий оқибатларга олиб келади (2-расм). Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сон ва 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сон қарорлари яширин иқтисодиёт ва норасмий бандлик даражасини камайтиришга қаратилган. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling