Йилларда Меҳнат бозорида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар шарҳи
–расм. Ўзбекистонда норасмий меҳнат билан бандликнинг 2021-2030 йиллардаги мақсадли прогноз параметрлари (минг киши)
Download 1,19 Mb.
|
21 asr
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-расм. Норасмий меҳнат билан бандлик даражасини камайтириш механизмлари
4–расм. Ўзбекистонда норасмий меҳнат билан бандликнинг 2021-2030 йиллардаги мақсадли прогноз параметрлари (минг киши)
Меҳнат бозоридаги ҳолат турли омилларга боғлиқ ва авваламбор доим миллий иқтисодиёт ва инсон ресурсларининг рақобатбардош бўлишлигини, хусусий мулкнинг дахлсизлигини ҳимоя қиладиган, таркибий ўзгаришларни қатъий қўллаб–қувватлайдиган, сифатли таълим, солиқ ва ижтимоий таъминотнинг самарали тизимини таклиф қилувчи институционал муҳитни яратишни тақозо этади. Давлатнинг макроиқтисодий сиёсати иш ўринларини ва қулай бизнес муҳитини яратиш, солиқ ва пенсия тизимининг рағбатлантирувчи, жозибадор шаклини яратиш, ялпи талабни, самарали инвестицияларни ва таркибий иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, эркин рақобат ва меҳнат бозорида бандлик сиёсатининг фаол тадбирлар тури ва кўламини кенгайтиришга қаратилиши лозим. Тадқиқот натижалари норасмий меҳнат билан бандликни бутунлай бартараф этиб бўлмаслигини, балки уни иқтисодий хавфсизлик даражасида ушлаб туриш муҳимлиги ҳамда ушбу соҳада давлатнинг самарали механизмларини қўллаш лозимлигини кўрсатмоқда (5–расм). 5-расм. Норасмий меҳнат билан бандлик даражасини камайтириш механизмлари Юқоридагилар асосида хулоса қилиш мумкинки, рақамли иқтисодиётга ўтиш нафақат давлат бошқарувида, балки янги укладли иқтисодиётнинг шаклланишида, ахборотлашган жамиятнинг пайдо бўлишида ва яширин иқтисодиёт ва аҳолининг норасмий бандлигини камайтиришда муҳим роль ўйнайди. Норасмий меҳнат билан бандлик даражасини тартибга солиш ва уни иқтисодий хавфсизлик даражасида ушлаб туриш учун уни келтириб чиқарувчи ва сабаб бўлувчи институционал тузилмани такомиллаштириш бўйича қуйидаги йўналишдаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
Жаҳон иқтисодиётида рақамли иқтисодиёт моделига ўтиш давлат даражасида ҳам, бизнес тузилмалари даражасида ҳам ижтимоий-иқтисодий муносабатлардаги тубдан янги, сифат жиҳатидан ўзгаришлар билан бирга содир бўлмоқда. Иқтисодий бирликларни рўйхатга олиш ва норасмий бандликни расмийлаштириш муносиб ва самарали иш билан бандлик таъминлашга хизмат қилади. Download 1,19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling