Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet29/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

3. Умумий жадвал




Пенальти зарбаси натижаси

Тартибни бузиш

Гол

Гол эмас

Ҳужум қилаётган ўйинчи

Зарба такрорланади

Эркин зарба

Ҳимояланаётган ўйинчи

Гол

Зарба такрорланади

Дарвозабон қоидани бузса

Гол

"Қутқарув" йўқ: зарба қайтарилмайди (агар ҳужумчига таъсир қилинмаган бўлса)
"Қутқарув" бор: зарба такрорланади ва дарвозабонга танбеҳ берилади, кейинги қоидабузарлик учун огоҳлантирилади

Зарба орқага берилган бўлса

Эркин зарба

Эркин зарба

Тақиқланган алдамчи ҳаракатлар

Эркин зарба ва зарба берувчи огохлантирилади

Эркин зарба ва зарба берувчи огохлантирилади

Зарбани бошқа ўйинчи берса

Эркин зарба ва ўша ўйинчи огохлантирилади

Эркин зарба ва ўша ўйинчи огохлантирилади

Дарвозабон ва зарба берувчи бир вақтда қоидани бузса

Эркин зарба ва зарба берувчи огохлантирилади

Зарба такрорланади ва зарба берувчи огохлантирилади

Иккала жамоа футболчилари

Зарба такрорланади

Зарба такрорланади



  1. ҚОИДА

ЁН ЧИЗИҚДАН ТЎПНИ ТАШЛАБ БЕРИШ
Тўп ташлаб бериш ён чизиқни ер ёки хаводан тўлиқ кесиб ўтган тўпга сўнгги марта тегинган ўйинчининг Рақиб жамоаси фойдасига белгиланади.
Ён чизиқдан бевосита тўп ташлаб бериш орқали гол урилиши мумкин эмас:

  • тўп рақиб дарвозасига кирса, дарвоза майдонидан зарба белгиланади;

  • тўп ўз дарвозасига кирса, бурчак зарбаси белгиланади.

  1. Тартиби

Ён чизиқдан тўп ташлаш пайтида тўпни ташлаётган ўйинчи:

  • майдонга юзланган ҳолда бўлиши;

  • ҳар бир оёғининг бир қисми ён чизиқ устида ёки ён чизиқ ташқарисидаги ерда бўлиши керак.

  • Тўп майдонни тарк этган жойдан тўпни икки қўли билан бошининг ортидан ва устидан ташлаб беради.

Барча рақиблар ён чизиқдан тўп ташлаб берилаётган жойдан камида 2 метр (2 ярд) масофада жойлашишлари керак.
Тўп майдонга кирганида, у ўйинда ҳисобланади. Агар тўп майдонга киргунга қадар ерга тегса, ўша жамоа томонидан ўша жойдан тўп такроран ташлаб берилади. Агар ён чизиқдан тўп ташлаб бериш нотўғри бажарилган бўлса, у қарама-карши жамоа томонидан амалга оширилади.
Агар ўйинчи ён чизиқдан тўп ташлаб беришни тўғри бажара туриб, тўпга яна эгалик қилиш мақсадида атайин тўпни рақиб томон отса, лекин бу ишни эхтиётсизлик ёки бепарволик билан ёхуд хаддан ортиқ куч билан қилмаса, ҳакам ўйинни давом эттиради.
Ён чизиқдан тўпни ташлаётган ўйинчи бошқа ўйинчига тўп тегмагунча тўпга тегиши мумкин эмас.


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling