ҚОИДА
БУРЧАК ЗАРБАСИ
Ҳимояланаётган жамоа ўйинчисига сўнгги марта теккан тўп дарвоза чизиғини ер ёки хаводан тўлиқ кесиб ўтганида ва гол бўлмаганида бурчак зарбаси белгиланади.
Бевосита бурчак зарбасидан фақат қарама-карши жамоа дарвозасига гол урилиши мумкин. Агар тўп бевосита бурчак зарбасини амалга оширган жамоа ўйинчиси дарвозасига кирса, рақиб жамоа фойдасига бурчак зарбаси белгиланади.
Тартиби
Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган жойга яқинрок бурчак майдонида туриши керак.
Тўп қимирламай туриши, зарба эса ҳужум қилаётган жамоа ўйинчиси томонидан амалга оширилиши керак.
Тўпга оёк билан зарба берилган ва у яққол ҳаракатда бўлса, тўп ўйинда ҳисобланади. Зарба берилганидан кейин тўп бурчак майдонини тарк этиши шарт эмас.
Бурчакдаги флагшток сурилиши мумкин эмас.
Тўп ўйинга кирмагунча рақиблар бурчак майдони ёйидан камида 9,15 м (10 ярд) масофада қолишлари керак.
Қоидабузарлик ва жазо
Тўп ўйинга кирганидан кейин зарба берган ўйинчи бошқа ўйинчи тўпга теккунга қадар яна тўпга тегса, эркин зарба белгиланади. Агар зарба берган ўйинчи тўпни қўл билан ўйнаб қоидабузарлик содир этса:
Жарима зарбаси белгиланади;
Қоидабузарлик зарба берган ўйинчи жарима майдони ичида юз берган бўлса, пенальти белгиланади. Зарбани дарвозабон амалга оширган ҳолат бундан мустасно бўлиб, бундай вазиятда эркин зарба белгиланади.
Агар ўйинчи бурчак зарбасини тўғри бажара туриб, тўпга яна эгалик қилиш мақсадида атайин тўпни рақиб томон тепса, лекин бу ишни эхтиётсизлик ёки бепарволик билан ёхуд хаддан ортиқ куч билан қилмаса, ҳакам ўйинни давом эттиради.
Ушбу қоиданинг бошқа ҳар қандай бузилишида зарба такрорланади.
ВИДЕО ЁРДАМЧИ ҲАКАМ БАЁННОМАСИ
Баённоманинг принциплари, амалий жиҳатлари ва тартиби
Видео ёрдамчи ҳакам баённомаси имкон қадар ўйин қоидалари принциплари ва фалсафасига мос келади.
Учрашув/мусобақа ташкилотчиси FIFA нинг IAAP ҳужжатларида белгиланган ёрдам ва тасдиқлаш дастурининг( Implementation Assistance and Approval Programme) барча талабларини бажарган ҳамда FIFAдан ёзма рухсат олган такдирда видео ёрдамчи ҳакамдан фойдаланишга рухсат этилади.
Принциплар
Футбол учрашувларида VARдан фойдаланиш бир қатор принципларга асосланган бўлиб, улар VAR жорий қилинган ҳар бир ўйинда қўлланилиши керак.
1. Видео ёрдамчи ҳакам — бевосита учрашувнинг видеоёзувидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган учрашувнинг расмий шахси бўлиб, у фақат «яққол ва очиқ-ойдин хато» ёки «жиддий кўнгилсиз ҳодисани назардан цочириш» ҳолатларида ҳакамга ёрдам бериши мумкин, жумладан:
Do'stlaringiz bilan baham: |