Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board
Download 1.12 Mb.
|
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пенальти / пенальти эмас
- Тўғриgан-тўғри қизил карточка (иккинчи огохлантириш эмас)
- Ўйинчини аниқлашдаги хатолик (қизил ёки сариқ карточка)
- Амалий жиҳатлари
Гол / гол эмас
Ҳужум қилаётган жамоанинг ҳужумни ривожлантириш ёки дарвозани ишғол этиш пайтидаги қоидабузарлиги (тўпни қўл билан ўйнаш, жисмоний қоидабузарлиқ ўйиндан ташқари ҳолат (offside) ва хоказолар); дарвозага киришдан олдин тўп ўйинда эмас; гол/ гол эмаслиги; пенальти зарбасини бериш пайтида дарвозабон ва/ёки зарба берувчи ўйинчи томонидан содир этилган қоидабузарлик ёки пенальти зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунлари, тўсини ёки дарвозабондан кайтганида зарбадан олдин жарима майдонига кирган ҳужумчи ёки ҳимоячининг бевосита ўйинга аралишиши. Пенальти / пенальти эмас Ҳужум қилаётган жамоанинг ҳужумни ривожлантириш пайтида пенальтига олиб келган қоидабузарлиги (тўпни қўл билан ўйнаш, жисмоний қоидабузарлиқ ўйиндан ташқари ҳолат (offside) ва хоказолар); Пенальти белгиланишидан олдан тўп ўйинда эмас; Қоидабузарлик юз берган жой (жарима майдони ичида ёки ташқарисида); Пенальти нотўғри белгиланган; Пенальти зарбаси хатолик туфайли белгиланмаган. Тўғриgан-тўғри қизил карточка (иккинчи огохлантириш эмас) Яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш (айникса, қоидабузарлик рўй берган жой ва бошқа ўйинчиларнинг жойлашуви); Жиддий қоидабузарлик (ёки эхтиёсизлик билан ҳаракат); Тажовўзкорона хатти-ҳаракат, тишлаш ёки бошқа шахсга тупуриш; Ҳақоратли, хафа килувчи ёки ахлоқсиз ишораларини кўрсатиш. Ўйинчини аниқлашдаги хатолик (қизил ёки сариқ карточка) Агар ҳакам қоидабузарликни кайд этиб, сўнгра қоидани бузган жамоанинг бошқа ўйинчисига сариқ ёки қизил карточка кўрсатса, қоидабузарнинг шахсини аниқлаш мақсадида VARни кўриб чиқиши мумкин. Қоидабузарликнинг ўзи гол, пенальти зарбаси ёки тўғридан-тўғри қизил карточка билан боғлиқ бўлмаса, кўриб чиқилиши мумкин эмас. Амалий жиҳатлари Учрашув вақтида VARдан фойдаланиш қуйидаги амалий келишувларни ўз ичига олади: VAR учрашувни видео операцион хона (video operation room — VOR)да VAR ёрдамчиси (assistant VAR — AVAR) ва видеотакрорлар оператори (replay operator — RO) кўмагида кўзатади. Фойдаланилаётган видеокамералар сони (ва бошқа ҳолатлар)га боғлиқ ҳолда биттадан ортиқ AVAR ёки RO жалб қилиниши мумкин. Учрашув вақтида фақат ваколатли шахсларга VORга кириш ва VAR/AVAR/RO билан мулоқот қилишга рухсат этилган. VAR телевизион трансляция ва видеотакрорларни бошқариш учун мустакил имкониятига эга. VAR учрашувнинг расмий шахслари фойдаланадиган алока тизимига уланган ва улар гапираётган барча сўзларни эшитиши мумкин; VAR (VORдаги сухбатлар орқали ҳакамни чалғитмаслик учун) фақат тугмани босган ҳолда ҳакам билан гаплашиши мумкин. Агар VAR «текшириш» ёки «видеокўрик» билан банд бўлса, AVAR ҳакам билан боғланиши мумкин, айникса, ўйинни тўхтатиш ёки ўйиннинг давом эттирилишини кечиктириб туриш керак бўлса. Агар ҳакам видеотакрорни кўришга қарор қилса, VAR камерадан кўринишнинг энг яхши бурчагини / видеоёзувни намойиш қилиш тезлигини танлайди; ҳакам бошқа / қўшимча бурчаклар/тезликларни талаб қилиши мумкин. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling