Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet35/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Видеокўрик

  • Ҳакам юз бериши мумкин бўлган «яққол ва очиқ-ойдин хато» ёки «жиддий кўнгилсиз ҳодисани назардан қочириш» пайтида «видеокўрик»ни амалга ошириш мумкин, агар:

o VAR (ёки учрашувнинг бошқа расмий шахслари) «видеокўрик»ни тавсия қилса;
o ҳакам қандайдир жиддий ҳодисани «назардан қочиргани»ни тахмин қилса.

  • Агар ўйин тўхтатилган бўлса, ҳакам унинг давом эттирилишини кечиктириб туради.

  • Агар ўйин хали тўхтатилмаган бўлса, тўп нейтрал ҳудуд/вазиятда (одатда жамоаларнинг ҳеч бири ҳужум килмаётганида) бўлганида ҳакам ўйинни тўхтатади.

  • ҳар иккала вазиятда ҳакам «ТВ-монитор» ишораси (ТВ-экран схематик тасвири) ёрдамида «видеокўрик» амалга оширилишини кўрсатиши керак.

  • VAR ҳакамга қабўл қилиниши керак бўлган қарорни эмас, видеотакрор(лар)да кўриши мумкин бўлган ҳолатни тасвирлаб беради, кейин эса ҳакам:

о ўз сезгилари, VAR, ва зарурат туғилганда, учрашувнинг бошқа расмий шахсларидан олган маълумотлар асосида якуний қарорни қабўл қилади — фақат «VAR- видеокўрик»
ёки
о якуний қарорни қабўл қилишдан олдин видеотакрорни кўриш учун видео кўриб чиқиш майдони — «майдондаги видеокўрик» («on-field review» — OFR)га йўл олади. Учрашувнинг бошқа расмий шахслари видеотакрорни томоша қилишмайди, агар ҳакам фақат алоҳида вазиятларда улардан бу хақида сўрамаса.

  • «видеокўрик»нинг ҳар иккала жараёни якунланганидан кейин ҳакам яна «ТВ-монитор» ишорасини ва унинг ортидан бевосита якуний қарорни кўрсатади.

  • Фактлар буйича қарор қабўл қилишда (масалан, қоидабузарлик ёки ўйинчининг жойи (ўйиндан ташқари (offside) ҳолатда), контакт нуқтаси (тўпни қўл билан ўйнаш / жисмоний қоидабузарлик), жойлашув (жарима майдони ичида ёки ташқарисида), тўп ўйинда ёки ўйинда эмас ва хоказо) одатда мухлис «VAR-видеокурикнинг ўзи етарли, аммо, агар ўйинчиларни/учрашувни бошқариш ёки қарорни "тасдиқлаш" (масалан, ўйин сўнгида муҳим вазият юзасидан қарор чиқаришда) учун ёрдам берса «майдондаги видеокўрик»дан фойдаланиш мумкин.

  • Субъектив қарорлар, масалан: қоидабузарликнинг «интенсивлиги», ўйиндан ташқари (offside) ҳолатда аралашув, тўпни қўл билан ўйнаш мезонлари (жойлашув, ният ва хоказо) учун «майдондаги видеокўрик» кўпроқ, мос келади.

  • Ҳакам турли бурчак остидаги камералардан кўринишни / видеоёзувни намойиш қилишнинг турли тезликларини талаб қилиши мумкин, лекин секинлаштирилган такрор фактларни баҳолаш учунгина, масалан: қоидабузарлик / ўйинчи жойи, жисмоний қоидабузарлик ёки тўпни қўл билан ўйнаш пайтида контакт нунтаси ёхуд тўп ўйинда ёки ўйинда эмас («гол/гол эмас» вазиятини ҳам нушганда)лагини аниқлаш учун ишлатилади. Намойишнинг нормал тезлигидан қоидабузарликнинг «интенсивлиги»ни баҳолашда ёки тўпни қўл билан ўйнаш пайтида қоидабузарлик юз бергани хақида қарор қабул қилишда фойдаланилиши керак.

  • Голлар, белгиланган/белгиланмаган пенальти ва яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш учун қизил карточка бериш билан боғлиқ қарорларни қабўл қилиш учун ўйиннинг ҳужум қисмидаги кўнгилсиз ҳодисага бевосита боғлиқ видеокўрик керак бўлиши мумкин. Бу ҳужум қилаётган жамоанинг тўпни қандай эгаллаб олганини ўз ичига олиши мумкин.

  • Ўйин давом эттирилганидан кейин ўйин қоидалари ўйинни давом эттириш услублари (бурчак зарбаси, ён чизиндан тўпни ташлаб бериш ва хоказо)нинг ўзгартирилишига йўл қуйилмайди. Шу боис, бу хақдаги қарорлар кўриб чиқилиши мумкин эмас.

  • Агар ўйин тўхтатилган ва давом эттирилган бўлса, ҳакам фақат интизомий чора қўллаш учун қоидабузарни аниқлашда хатога йўл қуйилган ёки четлатиш билан жазоланадиган тажовўзкорона хатти-ҳаракат, тупуриш, тишлаш ёки хаддан ташқари тахқирлайдиган, хафа қиладиган ва/ёки ахлоқсиз ишора(лар)ни кўрсатиш билан боғлиқ ҳолатлардагина «видеокўрик»ни амалга ошириши мумкин.

  • Видеокўрик жараёни максимал даражада самарали якунланиши керак ва якуний қарорнинг аниқлиги уни қабўл қилиш тезлигидан муҳимроқ. Шу сабабдан, шунингдек баъзи вазиятлар кўриб чиқиладиган бир нечта қарорлар/кўнгилсиз ҳодисаларнинг мажмуи экани боис, видеокўрик жараёни учун вақт чегараси йуқ.

Якуний қарор

  • Видеокўрик жараёни тугагач ҳакам «ТВ-монитор» ишорасини кўрсатиб, якуний қарорни маълум қилиши керак.

  • Шундан сўнг ҳакам (зарурат туғилганида) ҳар қандай интизомий чораларни қабул қилади/ўзгартиради/бекор қилади ва ўйинни ўйин қоидаларига мос равишда давом эттиради.

Ўйинчилар, захирадагилар ва жамоанинг расмий шахслари

  • VAR ҳар бир вазият/қарорни автоматик равишда «текширгани» боис, мураббийлар ёки ўйинчилар «текшириш» ёки «видеокўрик»ни сўраши керак эмас.

  • Ўйинчилар, захирадагилар ва жамоалар расмий шахслари видеокўрик жараёнига, жумладан, якуний қарор эълон қилинаётганида, унга таъсир ўтказишга ёки аралашишга ўринишлари керак эмас.

  • Видеокўрик жараёнида ўйинчилар майдонда қолишлари керак; захирадаги ўйинчилар ва жамоаларнинг расмий шахслари майдондан ташқарида бўлишлари зарур.

  • «ТВ-монитор» ишорасини хаддан кўп кўрсатган ёки видео кўриб чиқиш майдонига кирган ўйинчи / захирадаги / алмаштирилган ўйинчи / жамоанинг расмий шахсига огохлантириш берилади.

  • Видео операцион хонага кирган ўйинчи / захирадаги / алмаштирилган ўйинчи / жамоанинг расмий шахси четлатиш билан жазоланади.


Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling