Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet43/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Қўшимча киритилган матн
Тўп ўйинда эмас, қачонки:
(...)
у учрашув расмий шахсига тегиб, майдонда қолса ва:
о жамоа истиқболли ҳужумни бошласа, ёки
о тўп бевосита дарвозага кирса, ёки
о тўпга эгалик қилиш бошқа жамоага ўтса.
Барча бу каби вазиятларда ўйин тўп ташлаш билан давом эттирилади.
Тушунтириш
Тўп учрашувнинг расмий шахси, айницса, ҳакамга тегиши туфайли жамоа устунликка эга бўлса ёки гол урса, жуда ҳам адолатсизлик бўлади.

  1. Тўп ўйинда

Тузатиш киритилган матн
Қолган барча вақтда, жумладан, тўп учрашув расмий шахсига тегса ва у учрашувнинг расмий шахси, дарвоза устуни, тўсини ёки бурчак флагштокига урилиб қайтса ва майдонда қолса, тўп ўйинда ҳисобланади.
Тушунтириш
Қоидаларнинг 9.1.-бандида белгиланган ҳолатларни истисно қилганда, тўп учрашувнинг расмий шахсига текканида ўйинда ҳисобланади.
10-қоида - Учрашув натижасини аниқлаш

  1. Гол

Қўшимча киритилган матн
Агар дарвозабон тўпни қўли билан отиб бевосита рақиб жамоа дарвозасига киритса, дарвоза майдонидан зарба белгиланади.
Тушунтириш

  1. қоидадаги тўпни қўл билан ўйнаш ҳақида иборанинг ўзгартирилишига мувофиқ.

1. Жарима зарбаси - Тўпни қўл билан ўйнаш
Тузатиш киритилган матн
«Тўпни қўл билан ўйнаш» бўлимининг асосий қисми қайтадан ёзилди (каранг. 104-105- саҳифалар)
Тушунтириш
Тўпни қўл билан ўйнашни баҳолашда яққол аниқлик керак айникса, тўпни қўл билан бехосдан ўйнаган ҳолатлар қоидабузарлик ҳисобланганда бу муҳим. Ибораларнинг ўзгариши бир қатор принципларга таянади:

  • футбол қўл билан урилган голларни тан олмайди (хаттоки тасодифан бўлса-да).

  • футбол ўйинчи тўпни қўли билан ўйнаганидан кейин унга эгалик қилса/тўп устидан назоратни ўрнатса ва сезиларли устунликни қўлга киритса, масалан, гол урса ёки гол уриш имкониятига эга бўлса, ўйинчининг жазоланишини кўтади.

  • ўйинчи йиқилаётганда қўлни таянч сифатида тана ва ер оралиғига қуйиши табиий ҳолат.

  • Қўлнинг елкадан юқорида бўлиши камдан-кам вазиятда табиий ҳолатда ҳисобланади ва ўйинчи қўлини бундай ҳолатда ушлаб, жумладан, подкатда, хавфни ўзига олади.

  • Агар тўп ўйинчининг ўз танаси ёки унинг яқинида турган бошқа ўйинчи (ҳар қандай жамоанинг)дан қўлга тегса, кўпинча тўп билан контактдан қочиб кутулишнинг имкони йўқ.


Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling