3. Ҳуқуқ ва мажбуриятлар - Интизомий чоралар
Тузатиш киритилган матн
• жамоанинг ўзини масъулиятсиз тутаётган расмий шахсларига нисбатан чора кўради ва уларни четлатиши мумкин танбех беради ёки огохлантириш учун СК кўрсатади ёхуд майдон ва унга ёндош ҳудудлардан, техник ҳудудни қўшган ҳолда, четлатиш учун ҚК кўрсатади. Агар қоидабузарни аниқлашнинг имкони бўлмаса, техник ҳудуддаги мураббийларнинг лавозим буйича каттаси жазоланади. Жамоан ягона тиббиёт штаби вақили хайдалишга четлатишга лойиқ хатти-ҳаракат қилса, қолиши мумкин, агар (...)
Тушунтириш
Жамоанинг ўзини интизомсиз тутган расмий шахсларига нисбатан СК/КК кўрсатиш тажрибаси муваффакиятли чиқди ва барча даражада, жумладан, ёш ҳакамлар учун ёши катта “кийин” мураббийлар билан муносабатда кўп фойда келтирди. Агар қоидабузарни аниқлашнинг имкони бўлмаса, техник ҳудуддагиларнинг лавозим буйича каттаси (жамоанинг бошқа расмий шахслари учун масъул сифатида, одатда, бош мураббий) СК/КК олади.
3. Ҳуқуқ ва мажбуриятлари - жароҳатлар
Қўшимча киритилган матн
Жароҳатланган ўйинчига тиббий ёрдамни майдонда кўрсатиш мумкин эмас (...).
Фақат қуйидаги ҳолатларда майдонни тарк этиш хақидаги талаб қуйилмайди:
• пенальти белгиланиб, бу зарбани жароҳатланган ўйинчининг ўзи амалга оширадиган бўлса.
Тушунтириш
Зарба бермокчи бўлган ўйинчи тиббий кўрик / даволанишга мухтож бўлсаю, кейин майдонни тарк этиб, пенальтини амалга ошира олмаса, адолатсизлик бўлади.
07-қоида - Учрашувнинг давомийлиги
Қўшилган вақт
Тузатиш киритилган матн
Ҳар бир бўлим сўнгида ҳакам ушбу бўлим давомида қуйидаги вазиятларда йўқотилган вақтни қўшиб беради:
(.)
•—ичимлик ичиш учун танаффус (бир дақиқадан ошмаслиги керак) ёки регламентда рухсат берилган бошқа тиббий сабаблар буйича.
• регламентда кўзда тутилган тиббий мақсадлар асосида юзага келган тўхталишлар, масалан, "ичимлик ичиш учун танаффус" (бир дақиқадан ошмаслиги керак) ва "салқинланиш учун танаффус" (бир ярим дақиқадан - уч дақиқагача)
Тушунтириш
Ўйинчиларнинг саломатлиги хақида қайғуриш мақсадида маълум иклим шароитларида (масалан, юқори намлик ва ҳарорат) тана ҳароратини пасайтириш учун "салқинланиш учун танаффус" (бир ярим дақиқадан - уч дақиқагача)га мусобақалар регламенти рухсат бериши мумкин; у организмдаги сувсизликни бартараф этишга каратилган “ичимлик ичиш учун танаффус” (максимум бир дақиқа)дан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |