Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet44/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

1. Жарима зарбаси - Тўпни қўл билан ўйнаш
Тузатиш киритилган матн
Дарвозабон жарима майдонидан ташқарида тўпни қўл билан ўйнашда бошқа ҳар қандай ўйинчи каби чекловларга эга. Дарвозабон ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун жарима зарбаси ёки ҳар қандай интизомий чоралар билан жазоланиши мумкин эмас, аммо эркин зарбалар билан жазоланадиган тўпни қўл билан ўйнаш билан боғлиқ қоидабузарликда айбдор деб топилиши мумкин. Дарвозабонга ўз жарима майдони ичида қўл билан ўйнаш тақиқланган ҳолларда тўпни қўли билан ўйнаса, эркин зарба белгиланади, аммо интизомий чора қўлланилмайди.
Тушунтириш
Дарвозабонлар жамоадоши томонидан атайин ўзатма берилганида ёки ён чизиқдан тўп ташлаб берилганида ёхуд тўпни қўлдан чиқарганларидан кейин уни қўл билан ўйнай олмайдилар. Агар улар бу ишни қилсалар, эркин зарба белгиланади, лекин бу ёки бошқа ҳар қандай “рухсат этилмаган” тўпни қўл билан ўйнаш интизомий чорага сабаб бўлмайди, хаттоки бу орқали рақибнинг истикболли ҳужуми ўзилса ёки яққол гол уриш имкониятидан маҳрум этиш юз берса ҳам.

  1. Эркин зарба

Тузатиш киритилган матн
Агар дарвозабон ўз жарима майдони ҳудудида қуйидаги қоидабузарликлардан исталган бирини содир этса, эркин зарба белгиланади:
• тўпни қўлидан чиқаргунга қадар олти сониядан ортиқ вақт давомида қўллари билан назорат қилса;

  • тўпни қўлидан чиқариб, бошқа ўйинчи тўпга теккунга қадар унга қўллари билан тегинса;

  • қуйидаги ҳолатдан (дарвозабон тўпни ўйинга киритиш мақсадида тўпни яққол тепган ёки тепишга ўринган ҳолат бундан мустасно) сўнг дарвозабон қўли билан тўпга тегса:

o жамоадоши атайлаб тўпни унга оёк билан ўзатса;
o жамоадоши тўпни бевосита ён чизиқдан ташлаб берганидан кейин тўпни олса.
Тушунтириш

  • Қоидаларнинг тўпни қўл билан ўйнаш билан боғлиқ қолган бўлимлари матнлари мувофиқлаштирилди.

  • дарвозабон тўпни яққол тепган ёки тепишга ўринган ҳолат унинг тўпга қўл билан ўйнаш мақсади бўлмаганиқи кўрсатади. Шунинг учун тўпни тепиб юборишга бўлган ўриниш муваффакиятсиз чиқган бўлса, дарвозабон қоидани бузмаган ҳолда тўпни қўл билан ўйнаши мумкин.

  1. Интизомий чоралар

Тузатиш киритилган матн
Учрашув бошланишидан аввал майдонга чиқкунга қадар ўйинчи ёки жамоанинг расмий шахси четлатишга мос қоидабузарлик содир этса, ҳакам ўйинчи ёки жамоанинг расмий шахсини учрашувда иштирок этишига рухсат бермаслик ҳуқуқига эга (каранг: 3.6-Қоида); ҳакам ҳар қандай бошқа интизомсиз хулқ-атвор хақида хабар беради;
Ўйинчи ёки жамоанинг расмий шахси майдонда ёки унинг ташқарисида рақиб, жамоадоши, учрашувнинг расмий шахси, ҳар қандай бошқа шахс ёки Ўйин қоидаларига карши огохлантириш ёки четлатишга лойик қоидабузарлик содир этса, қоидабузарликнинг хусусиятига мос равишда жазоланади.
(...)
Қизил ва сариқ карточкалар фақат ўйинчи, захирадаги, ёки алмаштирилган ўйинчи ёки жамоанинг расмий шахсига кўрсатилиши мумкин.
Тушунтириш
Қизил ва сариқ карточкалар жамоанинг расмий шахсларига кўрсатилиши мумкин (каранг. 5­


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling