Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet47/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

1.Зарбалар турлари - «Эркин зарба» ишораси
Қўшимча киритилган матн
Ҳакам эркин зарбани қўлини бошидан юқорига кўтарган ҳолда кўрсатади. У мазкур ишорани зарба берилмагунча ва тўп бошқа ўйинчига тегмагунча, ёки тўп ўйиндан чиқмагунча ёки тўғридан-тўғри зарба билан гол урилмаслиги аниқ бўлмагунча сақлаб қолиши керак.
Тушунтириш
Кўпгина эркин зарбалар рақиб дарвозасидан анча олисдан бажариладики, бевосита зарба билан гол уришнинг иложи йўқ (масалан, ўйиндан ташқари ҳолат (offside) қоидабузарлиги учун белгиланган эркин зарбалар). Бундай ҳолатларда ҳакамдан зарба берилгунга қадар ушбу ишорани кўрсатиб туриш талаб этилади. Чунки, юқорига кўтарилган қўл билан югуриш ноқўлай.
2.Тартиби
Тузатиш киритилган матн
• Ўйинчининг рухсатсиз майдонга чиқиши, қайтиши ёки майдонни тарк этиши каби қоидабузарликлар учун белгиланадиган жарима/эркин зарбалари ўйин тўхтатилган пайтда тўп бўлган жойдан бажарилади. Аммо ўйинчи ўйин ҳаракатлари оқибатида майдонни тарк этса ва майдондан ташқарида бошқа ўйинчига нисбатан қоидабузарлик содир этган бўлса, ўйин қоидабузарлик содир бўлган жойдаги майдонни чегараловчи чизиқга энг яқин жойда жарима /эркин зарбалар билан давом эттирилади; (...)
Тушунтириш
Матн қоидаларнинг бошқа бўлимларига мос равишда тузатилди.
2. Тартиби
Тузатиш киритилган матн
Тўп:
(...)
унга оёк билан зарба берилган ва у яққол ҳаракатда бўлса, ўйинда ҳисобланади. Ҳимояланувчи жамоа ўз жарима майдони ичида жарима/эркин зарбаларини амалга оширган ҳолат бундан мустасно. Бунда бевосита зарбадан сўнг тўп жарима майдонини тарк этса, у ўйинда ўйинда ҳисобланади.
Тушунтириш
Химолланувчи жамоа ўз жарима майдони ҳудудида жарима/эркин зарбасини амалга ошириш пайтида тўпга оёқ билан зарба берган захоти тўп ўйинда ҳисобланиши ва у жарима майдонини тарк этиши шарт эмаслиги буйича қилинган тажриба туфайли ўйинни давом эттиришнинг тезкор ва конструктив услуби юзага келди. Тўп ўйинга кирмагунча рақиблар жарима майдони ташқарисида ва камида 9,15 м масофада қолишлари керак. Шу каби ўзгариш дарвоза майдонидан зарба учун киритилди (каранг. 16-қоида).
2.Тартиби
Қўшимча киритилган матн
Тўп ўйинга киргунга қадар барча рақиблар:

  • тўпдан камида 9,15 метр (10 лрд) масофада жойлашишлари керак. (...) бундан мустасно;

  • рақиб жарима майдони ҳудудидан жарима / эркин зарбаси амалга оширилаётганда жарима майдони ташқарисида жойлашишлари керак.

Агар химолланаётган жамоанинг уч ёки ундан кўп ўйинчиси “жонли девор” хосил қилса, ҳужум қилаётган жамоанинг барча ўйинчилари тўп ўйинга кирмагунча “жонли девор”дан камида 1 метр (1 ярд) масофада жойлашишлари керак.
Тушунтириш
Жарима/эркин зарбаси пайтида ҳужум қилаётган жамоа ўйинчилари ҳимоя “девори”га жуда яқин ёки унинг ичида жойлашишса, бошқарув билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради ва вақт йўқотилишига сабаб бўлади. Ҳужум қилаётган жамоа ўйинчиларининг “девор” ичида жойлашишларини ҳеч қандай қонуний томондан оклаб бўлмайди ва уларнинг у ерда жойлашишлари “Ўйин руҳияти”га зид ва кўпинча ўйин нуфўзига путур етказади.

  1. Қоидабузарлик ва жазо

Қўшимча киритилган матн
Жарима / эркин зарбаси амалга оширилаётган пайтда ҳужум қилаётган жамоа ўйинчиси ҳимояланаётган жамоанинг уч ёки ундан кўпрок ўйинчисидан ташкил топган “жонли девор”га нисбатан 1 м (1 ярд)дан яқинрок жойлашган бўлса, эркин зарба белгиланади.
Тушунтириш
Ҳужум қилаётган жамоа ўйинчиси “девор”га 1 м (1 ярд)дан яқинроққа келса, ўйинни давом эттириш услубига аниқлик киритилди.


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling