Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet48/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Қоидабузарлик ва жазо

Тузатиш киритилган матн
Жарима/эркин зарбаси ҳимояланаётган жамоа жарима майдонида амалга оширилаётганида рақиб жамоа ўйинчиси жарима майдонида қолган бўлса, (...) тўпга тегса ёхуд унга бошқа ўйинчи теккунча тўп ўйинга киргунга қадар тўп учун курашга қўшилса, жарима / эркин зарбалари такрорланади.
Ҳимояланувчи жамоа ўз жарима майдони ҳудудидан жарима/эркин зарбасини амалга ошириш пайтида тўп бевосита зарбадан сўнг жарима майдони чегарасидан чиқмаса, зарба такрорланади.
Тушунтириш
Юқорида келтирилган вазиятда ўйинни давом эттириш услубига аниқлик киритилди.

  1. қоида - Пенальти зарбаси

1. Тартиби
Қўшимча киритилган матн
Тўп пенальти нуқтасида қимирламасдан туриши керак ҳамда дарвоза устунлари, тўсини ва тўри қимирламаслиги зарур.
(...)
Ҳимояланаётган жамоа дарвозабони зарба берилгунга қадар зарба бераётган ўйинчи томонга юзи билан караган ҳолда дарвоза чизиғида туриши керак ҳамда дарвоза устунлари, тўсини ёки тўрига тегинмаслиги лозим.
(...)
Пенальти зарбасини бераётган ўйинчи тўпни олдинга йўналтириши керак; товон билан зарба беришга тўп олдинга ҳаракатланиш шарти билан рухсат этилади.
Зарба чоғида химолланаётган жамоа дарвозабони камида битта оёFи билан чизиқка тегиб туриши ёки чизиқ билан битта сатхда бўлиши керак.
Тушунтириш
Дарвозабон дарвоза устунлари, тўсини ёки тўрига тегаётган ёхуд улар қимирлаётган (масалан, дарвозабон уларга зарба берган/силкитган) такдирда, ҳакам пенальти учун ишора бермаслиги керак.
Дарвозабонларга чизиқдан орқада ёки олдинда туришга рухсат берилмайди. Пенальти зарбаси пайтида дарвозабонларга фақат битта оёғининг чизиқда (ёки, сакраган пайтда чизиқ билан бир сатхда) бўлишига имкон бериш — амалий ёндашув бўлиб, ҳар иккала оёк чизиқда жойлашмаган вазиятга нисбатан аниқлаш осонрок. Зеро, пенальти зарбасини бераётган ўйинчи югуриб келиш пайтида “секинлашиши” мумкин. Дарвозабон эса зарбани кутиш чоғида бир қадам ташлаши табиий ҳолат.
2. Қоидабузарлик ва жазо
Қўшимча киритилган матн
Ҳакам пенальти учун ишора берган захоти зарба берилиши керак; агар зарба берилмаган бўлса, ҳакам пенальти учун яна ишора беришдан олдин интизомий чора қўллаши мумкин.
Агар (.).
Агар ҳакам пенальти учун ишора берганидан сўнг, аммо зарба амалга оширилмасидан олдин қоидабузарлик содир этилса, жарима/эркин зарбаси белгиланиши мумкин эмас, боиси, тўп хали ўйинга киритилмаган; керакли интизомий чоралар қўлланилиши мумкин.

  1. қоида - Ён чизиқдан тўпни ташлаб бериш

1. Тартиби
Тузатиш киритилган матн
Барча рақиблар ён чизиқдан тўп ташлаб берила(ёт)диган жойдан камида 2 метр (2 ярд) масофада жойлашишлари керак.
Тушунтириш
12-Қоидада тўпни қўл билан ўйнаш ибораси алмаштирилганига мос равишда билан боғлиқ ўзгартирилди.

  1. қоида - Дарвоза майдонидан зарба

Тузатиш киритилган матн
Дарвоза майдонидан бевосита зарба билан фақат қарама-карши жамоа дарвозасига гол урилиши мумкин. Агар тўп, жарима майдонини тарк этиб, бевосита дарвоза майдонидан зарбани амалга оширган жамоа ўйинчиси дарвозасига кирса, бурчак зарбаси белгиланади.
Тушунтириш
Энди тўпга оёк билан зарба берилганидан кейин у яққол ҳаракатланганида ўйинда ҳисобланади;
Тартиби
Тузатиш киритилган матн
Тўп жарима майдонини тарк этганида Тўпга оёк билан зарба берилган ва у яққол ҳаракатда бўлса, тўп ўйинда ҳисобланади.
Тушунтириш
Дарвоза майдонидан зарбани амалга ошириш пайтида тўпга оёк билан зарба берилган захоти тўп ўйинда ҳисобланади ва у жарима майдонини тарк этиши шарт эмаслиги буйича қилинган тажриба туфайли ўйинни давом эттиришнинг янада тезкор/конструктив услуби юзага келди. Бу ўйин вақтининг “йўқотилиши/чўзилиши”ни, жумладан, ҳимоячи тўп жарима майдонини тарк этмасидан аввал тўпни атайин ўйнаб, мазкур ҳолатда дарвоза майдонидан зарба такрорланишини билган ҳолда, вақтни “чўзиш” учун қилинадиган тактик тўхталишларни камайтирди. Тўп ўйинга кирмагунча рақиблар жарима майдони ташқарисида жойлашишлари керак.
2. Қоидабузарлик ва жазо
Тузатиш киритилган матн
Дарвоза майдонидан зарбани амалга ошириш пайтида кайсидир рақиблар жарима майдонини тарк этиш учун вақт бўлмагани боис ичкарида қолган бўлса, ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат беради. Жарима майдони ичида турган рақиб бошқа ўйинчи тўпга теккунга қадар тўп ўйинга киргунга қадар (...)тўпга тегса ёхуд тўп учун курашга қўшилса, дарвоза майдонидан зарба такрорланади.
Дарвоза майдонидан зарба берилаётган пайтда рақиб жарима майдони ичида турганида ҳакам қўллаши керак бўлган ҳаракатларга аниқлик киритилди.
Видео ёрдамчи ҳакам баённомаси
2. Кўриб чиқилиб, ўзгартириладиган ўйин қарорлари / вазиятлари
Тузатиш киритилган матн
«Яққол ва очих-ойдин хато» ёки «жиддий кўнгилсиз ҳодисани назардан қочириш» ҳолатларида кўриб чиқилиши мумкин бўлган қарорлар / вазиятларнинг тоифалари:


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling