ФУТБОЛ ТАШКИЛОТЛАРИ
The IFAB - The International Football Association Board
IFAB - Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши - Британиянинг туртта футбол ассоциацияси ва
FIFAдан ташкил топган. У бутун жаҳонда ўйин қоидалари учун масъул ҳисобланади. Қоидалардаги ўзгаришлар катьиян фақат, одатда февраль ёки март ойида ўтказиладиган йиллик бош мажлис томонидан тасдиқланиши мумкин.
FIFA - Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси - бутун жаҳонда футболга масъул бўлган бошқарув ташкилоти.
Confederation
Конфедерация - китьада футболга масъул ташкилот. Олтита конфедерациялар — AFC (Осиё), CAF (Африка), CONCACAF (Шимолий, Марказий Америка ва Кариб хавзаси мамлакатлари), CONMEBOL (Жанубий Америка), OFC (Океания) ва UEFA (Европа).
Миллий футбол ассоциацияси - мамлакат ичида футболга масъул ташкилот.
ФУТБОЛ АТАМАЛАРИ
A
Abandon
Тўхтатмоқ - учрашувни режадаги вақтдан эрта якунламок/тугатмок
Additional time
Қўшилган вақт- ўйинчи алмаштириш, жароҳатлар, интизомий чоралар, голни нишонлаш ва хоказолар боис “йўқотилган” вақт учун ҳар бир бўлим сўнгида қўшилган вақт.
Advantage
Устунлик -қоидабузарликдан жабр чеккан жамоага фойда келтирадиган бўлса, қоидабузарлик содир этилган вазиятда ҳакам ўйинни давом эттиради.
Assessment of injured player
Жароҳатланган ўйинчини баҳолаш — ўйинчига ёрдам керак ёки керакмаслигини аниқлаш учун одатда тиббиёт ходимлари томонидан ўтказиладиган жароҳатни тезда кўздан кечириш.
Away goals rule
Сафарда урилган голлар қоидаси — ҳар иккала жамоа бир хил сондаги голлар урганда, учрашув/хал килувчи баҳснинг натижасини аниқлаш услуби: сафарда урилган голлар иккитага ҳисобланади.
Brutality
Шафқатсизлик — вахший, аёвсиз ёки атайин тажовўзкорона хатти-ҳаракат.
Do'stlaringiz bilan baham: |