ФОТО (200-бет)
Дарвозабон (Др)
Ҳимоячи
Ҳужумчи
Ҳакам
Дарвоза майдонидан зарба
Ёрдамчи ҳакам биринчи навбатда тўпнинг дарвоза майдони ҳудудида турганига ишонч хосил қилиши керак. Агар тўп нотўғри жойлаштирилган бўлса, ёрдамчи ҳакам ўз жойида қолиши, ҳакам билан визуал контакт ўрнатиши ва ўз байроғини кўтариши керак. Тўп дарвоза майдони ҳудудида тўғри ўрнатилганидан кейингина ёрдамчи ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат (offside) чизиғини назорат қилиш учун қўлай позицияни эгаллаши лозим.
Аммо ҳакамнинг қўшимча ёрдамчиси бўлса, ёрдамчи ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат (offside) чизиғи позициясини эгаллаши керак ҳакамнинг қўшимча ёрдамчиси эса дарвоза чизиғи ва дарвоза майдони чизиғи кесишган жойда жойлашади ҳамда тўп дарвоза майдони ичига ўрнатилганини назорат қилиш зарур. Агар тўп нотўғри ўрнатилган бўлса, ҳакамнинг қўшимча ёрдамчиси бу ҳақда ҳакамга хабар бериши керак.
ФОТО (201-бет)
Дарвозабон (Др)
Ҳимоячи
Ҳужумчи
Ҳакам
Дарвозабон тўпни тепиши
Ёрдамчи ҳакам жарима майдони чизиғи рўпарасида жойлашиб, дарвозабон жарима майдони ташқарисида тўпга қўли билан тегмаслигини назорат хилиши керак. Дарвозабон тўпни тепиб юборган захоти ёрдамчи ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат (offside) чизиғини назорат қилиш учун позицияни эгаллаши зарур.
Дарвозабон (Др)
Ҳимоячи
Ҳужумчи
Ҳакам
Биринчи зарба
Ёрдамчи ҳакамлар охиридан олдинги ҳимояланувчи билан битта чизиқда жойлашишлари керак.
ФОТО (203-бет)
Дарвозабон (Др)
Ҳимоячи
Ҳужумчи
Ҳакам
Пенальти нуқтасидан зарбалар
Битта ёрдамчи ҳакам дарвоза чизиғи ва дарвоза майдони чизиғи кесишган нуқтада жойлашиши керак. Иккинчи ёрдамчи ҳакам ўйинчиларни назорат қилиш учун марказий айланада жойлашиши зарур. Агар ҳакамнинг қўшимча ёрдамчилари бор бўлса, улар дарвоза чизиғи ва дарвоза майдони чизиғи кесишган жойларнинг мос равишда ўнг ва чап томонларида жойлашишлари керак. Гол чизиғи технологияси қўлланилган ҳолат бундан мустасно. Бунда фақат ҳакамнинг битта қўшимча ёрдамчиси етарли бўлади. Ҳакамнинг иккинчи қўшимча ёрдамчиси ва биринчи ёрдамчи ҳакам марказий айланада ўйинчиларни назорат қилишлари керак иккинчи ёрдамчи ҳакам ва захирадаги ҳакам эса техник ҳудудни назорат қилишлари зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |