Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


ТАНА ҲАРАКАТЛАРИ ТИЛИ, ҲАМЖИҲАТЛИК ВА ҲУШТАК


Download 1.12 Mb.
bet61/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

ТАНА ҲАРАКАТЛАРИ ТИЛИ, ҲАМЖИҲАТЛИК ВА ҲУШТАК

  1. Ҳакамлар

Тана ҳаракатлари тили
Тана ҳаракатлари тили - ҳакам томонидан қуйидаги мақсадлар учун ишлатиладиган восита:

  • Ўйинни назорат қилиш учун;

  • Ўз ваколати ва дадиллигини намойиш қилиш учун.

Тана ҳаракатлари тили - бу қарорни тушунтириш эмас.
Ишоралар
5-Қоидадаги ишоралар кўрсатилган суръатларга каранг.
Ҳуштак
Ҳуштак қуйидаги мақсадлар учун керак:

  • Ўйинни бошлаш (одатдаги ва қўшимча вақтнинг биринчи ва иккинчи бўлимлари, голдан сўнг)

  • Ўйинни тўхтатиш:

  • Жарима/эркин/пенальти зарбаси учун;

  • Ўйинни тўхтатиш ёки бекор қилиш учун;

  • Учрашувнинг ҳар бир бўлимини якунлаш учун.

  • Қуйидаги ҳолатларда ўйинни давом эттириш учун:

o “девор”ни зарур масофада ўрнатиш талаб этилган жарима/эркин зарбаси пайтида;
o Пенальти зарбаси пайтида.

  • Ўйин қуйидаги ҳолатларда тўхтатилганидан кейин уни давом эттириш учун:

o Огохлантириш ёки четлатиш;
o Жароҳатланган ўйинчига ёрдам кўрсатиш;
o Ўйинчи алмаштиришлар.
Қуйида вазиятларда ҳуштак талаб этилмайди:

Хаддан ташқари кўп/ортиқ ишлатиладиган ҳуштақ зарур пайтда камроқ таъсир қилади.
Агар ҳакам ўйинни давом эттиришдан олдин (масалан, жарима/эркин зарбаси пайтида ҳимояланувчи жамоа ўйинчиларини 9,15 м масофада жойлаштириш зарур бўлганида) ўйинчи(лар)дан ҳуштак чалинишини кутишни талаб қилса, ҳакам ҳужум қилаётган жамоа ўйинчиси(лари)га ҳуштакни кутиш зарурлиги хақида аниқ кўрсатма бериши керак.
Агар ҳакам адашиб ҳуштак чалиб, ўйин тўхтаса, ўйин тўп ташлаб бериш билан давом эттирилади.


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling