БОШҚА МАСЛАХАТЛАР
Устунлик
Қоидабузарлик содир этилганида ҳакам устунлик бериши мумкин, аммо у устунлик бериш ёки ўйинни тўхтатиш учун қуйидагиларни инобатга олиши керак:
Қоидабузарликнинг жиддийлигини — агар қоидабузарлик ўйинчини четлатиш учун асос берса, ҳакам ўйинни тўхтатиши ва ўйинчини четлатиши керак. Яққол гол уриш учун имконият юзага келган вазият бундан мустасно.
Қоидабузарлик содир этилган жойни — рақиб дарвозасига канча яқин бўлса, устунлик шунчалик самарали бўлиши мумкин.
Тезкор, истикболли ҳужум ташкил қилиш имконияти
Ўйин мухитини.
Қўшилган вақт
Ўйинда тўхталишлар кўп бўлиши табиий ҳолат (масалан, тўпни ён чизиқдан ташлаб бериш, дарвоза майдонидан зарбалар). Тўхталишлар хаддан ташқари кўп бўлганидагина вақт қўшилади.
Рақибни ушлаш
Рақибни ушлаш пайтида, айникса, бу қоидабузарлик бурчак зарбаси ёки жарима/эркин зарбалари амалга оширилаётганида жарима майдони ҳудудида рўй берганида ҳакамлар канчалик эрта аралашиш ва кескин ҳаракат қилиш кераклигини ёдда тутишлари керак. Бундай вазиятларни хал қилиш учун:
ҳакам рақибни ушлаётган ҳар қандай ўйинчини тўп ўйинга киритилгунга қадар оFзаки огохлантириши керак.
Тўп ўйинга киритилгунга қадар рақибни ушлашда давом этган ўйинчига огохлантириш бериш керак.
Бу ҳолат тўп ўйинда бўлганида содир этилса, жарима зарбаси ёки пенальти белгиланади, ўйинчига огохлантириш берилилади.
4. Ўйиндан ташқари ҳолат (offside)
Ўйинга аралашиш
Ўйиндан ташқари ҳолат (offside) йўқ
Дарвозабон (Др)
Ҳимоячи
Ҳужумчи
Ҳакам
Ўйинчининг ҳаракати
Тўп ҳаракати
Ўйиндан ташқари ҳолат (offside)даги ҳужумчи (А) Рақибга халал бермасдан тўпга тегади. Ёрдамчи ҳакам байроғини ўйинчи тўпга текканида кўтариши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |