Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet67/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

ФОТО (221-бет, 14)
Устунликка эга бўлиш Ўйиндан ташқари ҳолат (offside) йўқ
Дарвозабон (Др)
Ҳимоячи
Ҳужумчи
Ҳакам
Ўйинчининг ҳаракати Тўп ҳаракати
Ҳужум қилаётган жамоа ўйинчиси (А) тўғри вазиятдаги ўйинчига (Б1) ўзатма беради ва тўпни эгаллаган ўйинчи рақиб дарвозаси томон югуради ҳамда бунгача ўйиндан ташқари (offside) ҳолатда бўлган ва рақибга халал бермаган ҳужумчига (В) тўпни ўзатади. Ўзатма берилаётганида ҳужумчи (В) ўйиндан ташқари (offside) ҳолатда бўлмагани учун жазоланмайди.

  1. Жароҳатлар

Футболчиларнинг хавфсизлиги жуда муҳим аҳамиятга ега ва ҳакам, айниқса жиддий шикастланиш ва/ёки бош жароҳатини баҳолашда тиббиёт ходимларининг ишини енгиллаштириши шарт. Бунга жароҳатни баҳолаш/ёрдам кўрсатиш протоколларини ҳамкорлик ва уларга риоя қилиш киради.

  1. Тиббий ёрдам кўрсатиш / огохлантириш/четлатишдан кейиги вазиятни баҳолаш

Жароҳатланган ўйинчига майдонда тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, илгари ўйин давом эттирилишидан олдин у майдонни тарк этиши керак эди. Бу адолатсизлик бўлиши мумкин эди, чунки жароҳат етказган рақиб ўйин давом эттирилганидан сўнг сон жиҳатдан устунликка эга бўлар эди.
Бироқ ўйинчилар тактик мақсад йўлида ўйин вақтини чўзиш учун тез-тез жароҳатдан спортчига хос бўлмаган тарзда фойдаланишгани учун ушбу талаб жорий қилинган эди.
Ушбу икки адолатсиз вазият ўртасидаги мувозанат сифатида, IFAB, фақат жисмоний қоидабузарлик сабабли рақиб огохлантириш олганида ёки майдондан четлатилганида, жароҳатланган ўйинчи тезда кўрикдан ўтказилса/тиббий ёрдам олса, у майдонда қолиши мумкинлиги хақида қарор қабул килди.
Умуман олганда, тўхталиш ҳозиргидек тиббиёт ходими майдонга чиқиб, жароҳатни баҳолаш учун кетадиган вақтдан кўп бўлмаслиги керак.
Фарқи шундаки, ҳакам тиббиёт ходими ва ўйинчидан майдонни тарк этишни талаб қилар эди, ҳозир эса тиббиёт ходими майдонни тарк этиши, ўйинчи эса қолиши мумкин.
Ўйинчи ғирром усул билан ўйин вақтини чўзмаётганига ишонч хосил қилиш учун ҳакамга қуйидагилар тавсия қиланади:

  • Учрашувдаги вазиятни ва тактик мақсад йўлида ҳар қандай эхтимолий вақт чўзилишларни инобатга олиши;

  • Жароҳатланган ўйинчини, агар тиббий ёрдам талаб этилса, ёрдам тезда амалга оширилиши кераклиги хақида хабардор қилиш;

  • Тиббиёт ходимлари (замбил кўтарадиганларга эмас)га ишора бериб, агар имкони бўлса, тез ёрдам кўрсатиш кераклигини эслатиш.

Ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилса, бунинг иккита йўли мавжуд:

  • Тиббиёт ходимлари майдонни тарк этади, ўйинчи эса қолади ёки

  • Ўйинчи кейинчалик кўрикдан ўтиш/тиббий ёрдам олиш учун майдонни тарк этади (замбил кўтарувчиларга ишора талаб этилиши мумкин).

Умумий тавсия: жиддий шикастланиш ва/ёки бош жароҳатини баҳолашдан ташқари, ўйинни давом эттириш бунга барча тайёр бўлганидан бошлаб 20-25 сониядан ошмаган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳакам тўхталиш пайтида йуқотилган вақтни тўла қоплаши керак.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling