Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet68/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Қайдлар учун


Қоидаларга киритилган ўзгартиришларнинг қисқача мазмуни
3-қоида. – Ўйинчилар

  • “Юқори даражадаги” мусобақаларда жамоаларга бештагача ўзгариш қилишдан фойдаланишга рухсат берувчи (чекланган алмаштириш имкониятлари) вақтинчалик тузатиш 3-қоиданинг бир қисмига айланди.

• Мусобақа қоидалари энди кўпи билан ўн бешта захирадаги ўйинчиларга эга бўлиш имконини бериши мумкин.
8-қоида. – Ўйинни бошлаш ва қайта бошлаш
• Аниқлик киритиладики, ҳакам ўйин “якуни” ва “бошлашни” аниқлаш учун танга улоқтиради.
10-қоида. – Учрашув натижасини аниқлаш

  • Аниқлик киритиладики, пенальтидан зарба бериш вақтида жамоанинг расмий шахси огоҳлантирилиши ёки ўйиндан четлатилиши мумкин.

12-қоида. – Қоидабузарликлар ва нотўғри хатти-ҳаракатлар
• Дарвозабоннинг ўз жарима майдончасидаги тўпни қўл билан ўйнаш бўйича қоидабузарликларига аниқлик киритилади.
12-қоида. - Қоидабузарликлар ва нотўғри хатти-ҳаракатлар
• Ўйинчи ҳакамнинг рухсатисиз ўйин майдонини тарк этганда, кейин эса ўйиндан ташқари шахсларга нисбатан қоидабузарлик содир этганда белгиланган жарима зарбаси позициясига аниқлик киритилади.
14-қоида. – Пенальти зарбаси
• Пенальти зарбасидан олдин ва зарбани ижро этиш пайтида дарвозабоннинг ўрнига аниқлик киритилади.


ҚОИДАЛАРДАГИ ЎЗГАРТИРИШЛАРНИНГ БАТАФСИЛ БАЁНИ

Қуйида 2022/23-йилги ўйин қоидаларига киритилган ўзгартиришлар келтириб ўтилган. Ҳар бир ўзгартириш учун янги/ўзгартирилган/қўшимча киритилган матн билан бирга зарур бўлган ҳолда эски таҳрир билан ўзгартиришнинг тушунтириши берилади.




3-қоида. Ўйинчилар: “Юқори даражадаги” мусобақаларда бештагача ўзгартириш қилиш (45-бет)
2. Ўзгартиришлар сони


Ўзгартириш киритилган матн
Расмий мусобақада ўтказиладиган ҳар қандай ўйинда фойдаланиш мумкин бўлган энг кўпи бештагача захира ўйинчилари сони ФИФА, конфедерация ёки миллий футбол ассотсиатсияси томонидан белгиланади.
Юқори дивизион клубларининг 1-жамоалари ёки энг кўпи учта захира ўйинчиларидан иборат бўлган "А" тоифадаги халқаро жамоалари иштирокидаги эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақалар бундан мустасно бўлиб, мусобақа қоидалари ҳар бир жамоага кўпи билан бешта захира ўйинчиларидан фойдаланишга рухсат беради:
максимал учта ўйинчини алмаштириш имкониятига эга*
иккинчи бўлимда қўшимча равишда ўзгартиришларни амалга ошириши мумкин.
* Иккала жамоа бир вақтнинг ўзида ўзгартиришларни амалга оширса, бу иккала жамоа учун ҳам фойдаланилган алмаштириш имконияти ҳисобланади. Ўйинда бир хил тўхташ вақтида жамоа томонидан бир нечта ўзгартиришлар (ва сўровлар) битта ишлатилган ўзгартириш имконияти сифатида ҳисобланади.


Қўшимча вақт (Extra time)
• Агар жамоа захирадаги ўйинчилар сони ва/ёки ўзгартириш имкониятларидан фойдаланмаган бўлса, қўшимча вақтда ҳар қандай фойдаланилмаган ўзгартириш имкониятларидан фойдаланиш мумкин.
• Мусобақа қоидалари жамоаларга қўшимча вақтда битта қўшимча захира ўйинчидан фойдаланишга рухсат берган бўлса, ҳар бир жамоада битта қўшимча ўзгартиришни амалга ошириш имконияти бўлади.

  • Ўзгартиришлар асосий вақтдан қўшимча вақт бошланишигача бўлган даврда ҳам, қўшимча вақтдаги танаффусда ҳам амалга оширилиши мумкин - бу фойдаланилган ўзгартиришлар имкониятлари ҳисобланмайди.

Мусобақа қоидалари қуйидагиларни белгилаши шарт:
• учтадан кўп ўн икки ўн бештагача бўлган ўзгаришларни амалга ошириш мумкинми?
• ўйин қўшимча вақтга ўтаётганда битта қўшимча ўзгартиришни амалга ошириш мумкинми (жамоа рухсат этилган ўзгартиришларнинг тўлиқ сонини қўллай оладими ёки йўқми)

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling